Ўзбек мухолифларига депортация хавфи

Ўзбек мухолифларига депортация хавфи
78 views
10 August 2016 - 19:35

resized_9cd80-f8773290s

Истанбул шаҳар Хавфсизлик ташкилотининг 10 кундан буён давом этаётган амалиётларида ҳибсга олинган 130 дан ортиқ мухолиф ўзбеклар мамлакатдан депортация қилиниши мумкин. Илк амалиётлар чоғида ҳибсга олинган 29 ўзбекдан 15 таси ёш бола, 5 таси аёл ва 2 таси эркак киши, шулардан 22 киши 1 ой ичида Туркияни тарк этиш шарти билан қўйиб юборилган. Ҳибсга олишлар давом этаётгани айтилар экан, ўзбек мухолифлари ўзларига нима айб қўйилаётганини билмаяптилар. Шу билан биргаликда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик ташкилоти эса Истанбулда ҳибсга олинган мухолифларнинг у ердаги уйларига рейд уюштиришаётгани айтилмоқда.

Ўзбек мухолифларига қарши амалга оширилган иккинчи амалиётда эса 100 дан ортиқ киши ҳибсга олинган. Мухолифларнинг барчасидан олинган баённомалар ортидан, уларнинг Қумқопи депортация марказига олиб кетилгани аниқланди. 10 кундан буён давом этаётган амалиётлар давомида рўйхатдаги кишилар сонининг ортиб бориши ва ҳибсга олишлар давом этиши айтилмоқда.

Ҳибсга олинган ўзбекларнинг барчаси Ислом Каримовнинг мухолифи эканлиги, болаларнинг 5 йилдан буён Туркияда яшаётгани, энг яқинда келган ўзбекларнинг эса таҳминан 2 йилдир Истанбулда истиқомат қилаётгани аниқланган. Шунингдек ҳибсга олинган мухолифларнинг кўпчилигида яшаш учун руҳсатнома борлиги айтилмоқда.

Туркистон ҳамжиҳатлик жамияти бошлиғи Бурхон Қовунчи, “Yeni Şafak” газетасига ҳибсга олишлар билан боғлиқ масалада берган интервюсида, ҳибсга олинган шахслар махсус танланганини айтиб, “Бу исмлар ҳар қандай зўравонлик билан, қуролли гуруҳлар билан алоқаси бўлмаган инсонлар. Ўзбекистондаги Каримов режимига мухолиф инсонлар. Туркия хавфсизлик ташкилоти бу инсонларни безовта қилиш билан Ўзбекистон режимига хабар бериш истагида бўлишлари мукин. Лекин қилаётган ишлари нотўғри. Тинч йўл билан курашишни танлаган инсонларга нисбатан бу тарзда амалиётлар ўтказиш, зўравонлик тарафдорларига куч беради”, деган.

Шунингдек, Истанбулда яшаётган ўзбек мухолифларининг Туркияда 15 июл давлат тўнтаришига урунишидан сўнг, турк халқи билан биргаликда кўчаларга чиқганликлари ва давлат тўнтаришига қарши намойишларида иштирок этганликлари айтилмоқда.

ЎХҲ хабарлар бўлими