Кўприк устида исёнчиларга қарши чиқган аёл: “Эрдўғонни кўрсатдим, аскар қуролини туширди”

Кўприк устида исёнчиларга қарши чиқган аёл: “Эрдўғонни кўрсатдим, аскар қуролини туширди”
140 views
13 August 2016 - 13:12

koprude-hainleri-cildirtan-kadin-erdogan-i-izlettim-asker-silahini-dusurdu-1471061578

Хадича Кубро Чифтчи 15 июл кечаси кўприкдаги танкларнинг олдига чиқди. Яраланди, аммо ортга қадам ташламади. Қўл телефонида Туркия президенти Эрдўғоннинг нутқини кўрсатгандан сўнг баъзи аскарлар қуролларини ташладилар.

15 июл кечаси давлат тўнтиришига уруниб, мамлакатдаги бирлик ва бирдамликни бузишга ҳаракат қилган исёнчиларга энг гўзал жавобни халқ берди. Президент Эрдўғоннинг чақируви билан кўчага чиқганлар фақат эркаклар эмасди. Исёнчиларга оналик шафқати билан яқинлашган, яраланганларга кўмак берган минглаб аёллар, Турк аёлининг кучини дунёга кўрсатди. Қайсиларидир илк дақиқалардан шаҳид, кимларидир эса ғозий бўлдилар. Туркон Туркман Текин, Оиша Ойкач, Севги Яшилюрт… хотирага илк келган аёл шаҳидларимиз. Яна сон-саноқсиз ғозийларимиз бор. Улардан бири эса Хадича Кубро Чифтчи. Кўприкда аскарларнинг устига юриган видео ёзувлар билан хотираларимизда из қолдирди. 45 дақиқа тортишган аскарларнинг “Кет хотин, миянгдан ўқ ема!…” деган дўқларига чидаган, кейин қурол билан қўлидан, оёғидан, кўксидан яраланган демократия ғозийси у кеча ҳақда сўзлаб берди.

Хадича Кубро Чифтчи давлат тўнтаришларини яқиндан билган бир инсон. Отаси 60- ва 80-йиллардаги инқилоблардан кейин қотиллик билан жиноий жавобгарликка тортилган илк журналист сифатида йиллар давомида қамоқхонада қолган. Фарзандларига ҳам ўша кунларни эслатувчи саноқсиз хотиралар қолдирган. Чифтчи, Туркия президенти Эрдўғоннинг “кўчага чиқинг” деган кўрсатмасидан кейин кўприкка борганини айтиб, “Аскарлар танкларда кўприкка келгандилар. Уларга қўл телефонимдан президентимизнинг нутқини кўрсатдим. Аскарлардан учтаси нутқни кўрганидек қўлларидаги милтиқни ерга ташлади. Қўрқган эдилар. Давлат тўнтаришининг муваффақиятсизликка учраганини тушунгандилар. Шу пайтда жасоратим янада ортди”, деди.

Аскарларнинг ўнгга-чапга мўлжал олиб ўт очганини айтган Чифтчи сўзларини шундай давом этди:

“Танкнинг устида ёнма-ён турган бир тўда аскарлардан бири ҳар фуқарони отганида зафар қоғонгандек севинарди. Ғазабга минган эди. Яралилар жуда кўп эди. Ўрта қонли кўлга айланган эди. Шу пайт, ё ўламиз ёки бу дарғазабларнинг қўлига тушамиз деб ўйладим. Тўғри танкларнинг устига юра бошладим. Жуда қаттиқ ғазабланган эдим. Чунки бу “FETÖ”(Фатҳуллоҳчи террор ташкилоти) аъзоларини яхши танир эдим. Менинг дорихонамга товламачилик ниятида келишганди. “SGK” ёки тушган ойлик ҳисоб миқдорининг 20 фоизини ҳиммат сифатида бизга берасан” дегандилар, мен рад қилганимда эса, “Бир кун келиб бошқарув бизнинг қўлимизга ўтади. Шунда бу тўловларни қилмаган дорихоналар ёпилишга мажбур бўладилар. Имомимизнинг фатвосига кўра: Биздан бўлмаганларнинг моллари ғанимат, хотин ва қизлари эса жория ҳукмидадир”,деган эдилар. Буларнинг ҳокимиятига киргандан кўра тупроқ остига кирганим маъқул деган фикрда танкларнинг устига юрдим.”

Аскарлар унинг олдини тўсиш учун кўп куч ишлатганликларини, аммо бундан қўрқмаганини айтган Чифтчи, “Кейин улар менга қарата ўт очдилар. Қўлимда, оёғимда ва кўксимда иссиқлик сездим. Полковниклардан бири, “Ёрдамга аскар жўнатинг” дея бақирарди. Ярадор ҳолда кўпчиликнинг ичига кирдим. Биз турган жойга келган кўк автобусни кўрганимдек, полковникнинг сўзларини эсладим. Атрофимдагиларга аскарлар келаяпти дея бақирдим. Одамлар у автобусни тўхтатганидек ичкаридан ўт очилди. Аммо уларнинг қўлга тушиши узоққа чўзилмади”, деди.

Ўз кучи билан касалхонага кетган Чифтчи, бу ерда муолажани тамомлагандан сўнг уйига қайтмоқда. Аллоҳ розилиги учун, Ватан ва миллат ишқида исёнга қарши турганини айтган Чифтчи, “Яна қайтарилса яна шундай йўл тутаман” деб таъкидлади.

ЎХҲ хабарлар бўлими