Ш. Мирзиёев қачон тадбиркорлар эркинлигига ва иш фаолиятига аралашувини тўхтатади?

Ш. Мирзиёев қачон тадбиркорлар эркинлигига ва иш фаолиятига аралашувини тўхтатади?
106 views
14 August 2016 - 7:00

mirz1Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг эркинлигига чекловлар қўйиши ва фаолиятига аралашуви натижасида Ўзбекистон Республикасининг энг асосий қонуни бўлган Конституция ҳам, бу қонундан ташқари бир қатор тадбиркорларни ҳимоя қилувчи қонунларни ҳам очиқ ойдин ўзининг қарорлари билан бузсада Прокуратура ва Суд жим қўрқиб ўтираверса, қачон қонун устиворлиги амалга оширилади.

Ўртоқ Ислом Каримов ва Халқаро ОАВ, БМТ, Халқаро Инсон Ҳуқуқлари ташкилотлари аралашуви орқали ҳам пишагини ҳам  “ПИШТ ” деб бўлмайдиган Бош Вазир жавобгарлиги қачон кўриб чиқилади? Нега ҳамма “жим” ўтирибди ахир?

Мен биламан “Озодлик” ва ҳоказолар ёзаяпди имкон даражасида, лекин ҳеч қандай натижа йўқ!!!

Бу Шавкат Мирзиёев кундан кунга қутуриб кетаверса охри нима бўларкан? Аҳвол яхшиланиш ўрнига кундан-кунга ёмонлашиб бораётганини ҳамма билади, лекин ҳамма раҳбарлар “ЖИМ”.

Аксинча Бош вазирнинг барча ноқонуний буйруқлари қонун ўрнида кўрилади. Бош Вазир “Протоколи”да шундай дейилган, “бу буйруқ қонунлардан ҳам устун”.

Ҳукукни ҳимоя қилувчи органлар билан “Силовой структура” барчаси биргаликда, тадбиркорларни ҳимоя қилишни ўрнига уларни эзғилаб йўқ қилиб, ҳатто бўйин эгмаганларини сунъий, “Сфабрикованный” равишда қаматиб юбормокда.

Зўравонлик индамагани сари янада кучайиб, давлат қашшоқлашиб бормоқда. Масалан: Бош Вазир топшириғи билан, яъни Протоколи билан, ҳокимят томонидан боғдорчилик Фермерларнинг ҳаммаси сунъий айбловлар билан тугатилиб, ерининг атига 3 гектарини фермерга қолдириб қолганини тортиб олиб бошка фермерларга тайёр боғлари билан пулланмоқдалар. Яъни фермер ушбу ерларни 50 йилга тендрдан ютиб олган, сўнг бу ерларда боғу-роғларни барпо қилган бўлсада, фермернинг ҳоҳишига қарамай мажбурлаб тортиб олиб, яна бошқаларга сотиб юбормоқдалар.

Бош вазир ҳокимларга қандай бизнес қилишни ўргатмоқда. Бунга нима дейсиз?

Ёки бўлмаса фермерларнинг барчасини, боғ йўналишини алоҳида, пахта-буғдой йўналиши алоҳида, чорва алоҳида ва ҳоказо фермерларни алоҳида қилиб, биттагина буйруғи билан турли банкларга бўлиб чиқган. Марказий банк бу буйруқни қонунга айлантириб, фермерларнинг рухсатисиз уларга хизмат кўрсатувчи банк ҳисобларини бошқа банкларга кўчиришган. “Тадбиркорлар банкларни ўзи танлайди” деган қонун қани?

Қизиғи шундаки бу қилинаётган ишларнинг барчаси Бош вазир “Протоколида”, “фермерларни ривожланиши мақсадида” дейилган…

Таҳририятга келган мактуб