Шундай экан, «фарёд»ларингиз бекор…

Шундай экан, «фарёд»ларингиз бекор…
120 views
02 September 2016 - 23:35
Надежда Кеворкова

Надежда Кеворкова

Ислом Каримов – Ислом эмас ва Каримов ҳам эмас, келиб чиқиши мавҳум бўлган бир одам.

Унинг хотинлари ва фарзандлари ҳам шундай.

Беваси ҳам, икки қизи ҳам ҳаддан ташқари можораларга булғанган, оила ичида  бир-бири билан ўта йиртқич муносабатда эдилар.

Айнан шундай мавжудотларни одатда хавфсизлик хизматлари, ишғол қилинган ҳудудларни бошқариш учун ўзларига содиқ кадрлар танлаш жараёнида ёллаб оладилар.

Яхшиямки, у энди даф бўлди.

Энди Халқнинг олдида Ўзбекистонда подшоҳлар, Кауфманлар, Столипинлар, СССР ва унинг йўқолишидан кейин йиғилиб қолган йиртқич моғорларни йўқотиш каби катта ва мураккаб бир вазифа турибди.

Каримовнинг бундай сохта “ислом”и пайдо бўлиши ва унинг 27 йил давомида Ўзбекистон устида болтадай осилиб туриши – ўлканинг қуллаштирилиш руҳидадир.

Ўзбеклар орасида ушбу йиртқич тузум билан ҳамкорлик қилиб, ўзига доғ туширмаган ақлли ва саводли сиёсатчилар етарлидир.

Шундай экан «фарёд»ларингиз бекор…

Надежда Кеворкова

Facebook.com ижтимоий тармоғидан олинди

Русчадан ЎХҲ таҳририяти таржимаси