Президент ваколати конституцияга хилоф тарзда Мирзиёев қўлига ўтди

Президент ваколати конституцияга хилоф тарзда Мирзиёев қўлига ўтди
24 views
08 September 2016 - 23:43

shavkat-mirziyoyevКонституциянинг 96 моддасига зид тарзда президент вазифасини ўташ ваколати Бош вазир Шавкат Мирзиёевга топширилгани иддао қилинмоқда

8 сентябр кунги Сенат мажлисида Ўзбекистон республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев вақтинча президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Россиянинг Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, айни қарор Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенатининг бугунги қўшма мажлисида чиқарилган.

Бунгача аксарият нашрлар, жумладан eltuz.com 8 Сентябр кунги Сенат мажлисида, Ўзбекистон Конституциясининг 96-моддасига мувофиқ, вақтинча президент мартабаси Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев зиммасига юклатилгани ҳақида билдирган эди.

Сўнгги соатда олинган хабарга кўра Сенатнинг бу қарори ҳақидаги хабарлар расмий сайтлардан олиб ташланган.

Унинг ўрнида президент вазифасини вақтинчалик бажариш мартабасига Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев тайинлангани, Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев эса ўз номзодини қайтиб олгани иддао қилинмоқда.

Манба: eltuz.com