“ЭРК”чининг зерикарли куни

“ЭРК”чининг зерикарли куни
60 views
07 September 2016 - 23:48
Равшан Содиқов

Равшан Содиқов

Очиғини айтадиган бўлсам, жорий йилнинг 7 сентябр куни мен учун “зерикарли” бўлди.

Нега десангиз эрталаб кўчага чиқдим. Тахминан 100 метр юрдим, кейин 200 метр, борее деб яна 300 метр юрдим. Ҳеч ким менга ортингизга қайтинг, уйингиздан ташқарига чиқа кўрманг деб айтмади.

Пана-пана жойларда қўйилган машиналар ҳам кўринмасди. Ўз маҳалламдан чиққан “қулоқлар” ҳам қаёққадир кетгандай….

Назаримда 2-6 сентябр кунлари ўтказилган, “ЭРК” партияси аъзоси Равшан Содиқовнинг, уйдан ташқарига чиқармаслик операцияси поёнига етган кўринади.

Равшан Содиқов

Facebook.com ижтимоий тармоғидан олинди