У кетди…Халқ мулкини талон қилиб кетди…

У кетди…Халқ мулкини талон қилиб кетди…
139 views
07 September 2016 - 20:53
У кетди...Халқ мулкини талон қилиб кетди...

У кетди…Халқ мулкини талон қилиб кетди…

Ўлган – ўлди. Ўлганини яшириш маросими ҳам ниҳоясига етди…

Лекин энди, назаримда, шу ёлғонларни оқлаш маросими бошланади!

“Юқоридан” тарқатилган гулдасталар ташланди.

Юқоридан Ўликнинг ўлганини яшириш мақсадида тузилган, айниқса, театрлар актёрлари, ижодий уюшмалар ходимлари ва бошқа танланган одамлардан тузилган гуруҳлар ҳам ўз вазифаларини бажариб бўлишди…

Тўғрисини айтиш керак…

Гуруҳ ёмон ишламади…

Ҳарбири астойдил ҳаракат қилди.

Ҳатто ўзлари ёзаётган “изоҳ”ларига ўзлари ишонмасалар ҳам!

Вазифаларини ниҳоятда фидокорлик билан адо этишди.

Янги ҳукумат шуни ҳисобга олиб, озроқ бўлса ҳам, ҳизматларини тақдирлаб қўйса бўларди…

Мен ўзимга қарши ёзилган ўша “изоҳ”ларни атайлаб ўчирмадим…

Вақти- вақти билан эслаб ёки эслатиб туришнинг зарари йўқ…Фойдаси бўлиши мумкин!

Қолаверса, бу “изоҳ”ларни ўқиб, эслаб туриш ўзимиз учун ҳам фойдадан ҳоли эмас…

Кимлар нималар ёзмади…

Ҳатто баъзи мен ҳурмат қилиб юрадиган шахслар ҳам махсус тузилган тўдаларга қўшилиб, ким ҳақ гапни гапирса, оғизларига келган ҳарқандай ифлос сўзларни қайтармай ёзаверишди…

Адашиб қўшилиб қолганларни кечириш мумкин…

Лекин ўзини “давр қаҳрамони”, “инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси” ҳисоблайдиган, ҳар бир йиғилишда “матка”сини байроқ қилиб юрадиган аёлдан ҳам шунга ўҳшаш “изоҳ” тушгани айниқса мени таажублантирди…

Шу қадар пасткашликка боришини кутмагандим!

Майли.

Бўлар иш бўлиб ўтди. Мен ҳаммаларини номларини айтиб ўтирмайман. Ўлган – ўлиб кетди.

Унинг орқасида қандай мерос қолгани ҳақида турли “тинчимиз”, “тинчлигимиз”, “тиниқ осмонимиз”, “қуёшимиз” каби гаплар ҳам учраб турдики, булар ҳақида ҳам кўп ёзиш, таҳлил қилиб бериш мумкин эди…Уйдирма гаплар…Тўқилган ва ўргатилган гаплар…

Кетганнинг орқасидан фақат қонли излари қолди…Ўз ҳалқига қотиллик қилган, мафиябоши, ўғрилар, порахўрлар суянчиғидан яна нима қолиши мумкин!

Ўзбекистон қонунлари қомусини қандай бузиш мумкинлигини ўз тажрибаси билан кўрсатиб кетди…

Ўзи “давлат бошлиғи” бўлатуриб, мамлакат иқтисодини мутлоқ издан чиқариб, мамлакат аҳолисини қашшоқ ҳолига келтириб кетди.

Бир марта эмас, бирнеча марта тинч аҳолини қирғин қилиб, дарё – дарё қон тўкиб кетди.

Порахўрликни дунё миқёсида энг юқори даражага кўтарилишига асос қўйиб кетди…

Аҳолининг асосий қисми, ўз юртидан иш ва ризқларини тополмаганлари сабаб, ўзга юртлардан иш ва нон излаб, чиқиб кетишига сабаб бўлиб кетди.

Мамлакат аҳолисининг моддий таъминоти ҳусусида бош қотириб ўтирмай, ўзи бош бўлган мамлакат аҳолиси учун иш жойлари ташкил қилишни хаёлига келтирмай кетди.

Ҳалқ мулкини ўз оила аъзолари билан биргаликда талон – тарож қилиб кетди…

У – кетди.

Орқасида фақат ўзи қилган ва уюштирган жиноятлар изи қолди…

Айтиб қўяқолай…

Бундай катта ва саноғи йўқ жиноятлар қилган одамни ўлим ҳам жавобгарликдан қутқараолмайди…

Жавоби бор…

Қолаверса, бу жиноятларни бир ўзи қилмаган…Атрофидаги мафиядошлари билан бирга ва уларга суяниб қилган.

Ўша суянганлари учун ҳам жавоб бериш муддати ҳали олдинда…

Ҳозир ҳаммалари “ким келаркин?” деган саволга жавоб излаш билан банд…

Албатта, “юртбоши”лик учун ички кураш бошланди…Талашишлар жараёнида, балки, озгина нафасни ростлаб олиш имкони ҳам бўлар…

Балки, ҳозир бўлмаса ҳам, вақти билан бир муносиб бошқарув ва бошқарувчилар келишига имкон топилиб қолар…

Умид билан яшаймиз…

У кетди…Халқ мулкини талон қилиб кетди

Facebook.com ижтимоий тармоғидан олинди