Ҳаммаси саҳналаштирилган

Ҳаммаси саҳналаштирилган
24 views
07 September 2016 - 23:58

_91017453_mediaitem91017452(таҳририятга келган хатлардан)

Синглим кичкина раҳбар. Тўғриси Ўзбекистонда порасиз, илми, маърифати ва одамгарчилиги туфайли тайинланган саноқли боғча мудираларидан. Кечаси иккида ҳокимликдан телефон қилиб, ходимлари билан биргаликда президент билан видолашишга чиқишга чақиришибди.

Синглим Дўрмонга яқин жойда яшайди. Мажбур чиқибди. Катта юк машиналарида гуллар келтиришибди. (Мусулмонлар марҳумни гул билан кузатмайди).

Ҳар 5 метрда милиция… Милициялар, формасизлар гулларни қора машина тагига улоқтиришни буюришибди. Гуллар пачақланган, хор бўлган. Мунофиқлар, зомбилар, чулчутлар, ўзбекчани билмайдиган «узбечкалар» эса йиғлаган… Хуллас катта томоша.

Ҳеч қанақа халқ ўз хохиши билан, стихияли чиқмаган. Ҳаммаси уюштирилган, ташкил этилган, мажбурлаб олиб чиқилган. Аҳмоқлик давом этади… Баъзилар уни аламзадалардан қўрқиб 2 сентябрдан олдин кўмиб бўлишган дейишаяпти. 2 сентябр эса спектакл холос…

Манба: Eltuz.com