АҚШ Давлат Секретари ташрифи

АҚШ Давлат Секретари ташрифи
239 views
03 September 2016 - 7:04

MS yo'lnoma_1Муҳаммад Солиҳ

ЙЎЛНОМА
(Хотира)
(74)

АҚШ ДАВЛАТ СЕКРЕТАРИ ТАШРИФИ

Март  ойининг  бошларида  АҚШ  Давлат  Секретари  Жеймс Бейкер  Ўзбекистонга  келди.  Преиздент  Каримов  билан учрашгандан кейин «Эрк» ва «Бирлик» раҳбарлари билан кўришди.

Учрашув  Дўрмондаги  ҳукумат  резиденциясида  ўтди.  Бейкер учрашувда яна бир марта ўтган Президентлик сайловлари хусусида фикримизни  сўради.  Сайловнинг  холис  ўтмагани  биз  тарафдан баён  қилинди.

«Бирлик»чилар  ўз  номзодларининг  сайловда кўрсатилмаганини айтиб, шикоят қилишди.

Сайловда  номзод  кўрсатиш  учун  ўзлари  тўплаган  бир  неча минг  одам  имзосини  Давлат  Секретарига  етказишга  ваъда бердилар.  Бейкернинг  Ўзбекистонга  ташрифи  ва мухолифат билан учрашуви  дунёнинг  ягона  супер  кучи  бўлиб  қолган  давлатнинг Марказий  Осиёга  жиддий  эътибор  бераётгани  ва  у  ердаги режимлардан  демократия  ва  инсон  ҳақларини  устивор тамойиллар сифатида талаб этажагига ишора эди.

1992-йилда  мустақил  ҳукмронлик  туйғусидан  сархуш  ўзбек Президенти  ўз  юртининг  иқтисодий  жиҳатдан  оёққа  туриб, истиқлолини  мустаҳкамлашда Ғарб ва АҚШнинг таъсир миқёсини тахмин  қилаолмасди.  У  дунёни  худди минатюра расмларидагидек перспективсиз  кўрарди,  Ўзбекистон  меники,  истасам  эшигини ёпаман,  истасам  очаман,  «нима  менга  Америка?,»  дерди  ўз ҳамшаҳари шоир Ҳамид Олимжонга ўхшаб.

Бейкернинг  ташрифи  16-январдан  кейин  мухолифатга  қарши кучайган  тазйиқларни  бир  оз  юмшатди.  АҚШ  Давлат  Секретари Каримовни  мухолифат  билан  ишлашга  очиқча  даъват  қилди. Умуман,  АҚШ  жумҳуриятчилар  иқтидори  Марказий  Осиёда  янги пайдо  бўлган  диктаторларга  нисбатан  анча  «жумҳуриятчи»роқ муносабатда бўлганди.

1995  йил  мен  Вашнгтонда  Жеймс  Бейкерни  зиёрат  қилиб, суҳбатлашгандим.  «Ҳеч  нарса  ўзгаргани  йўқми?»  деб  сўради  у кулиб. «Йўқ, баттар бўлди,» дедим.

(давоми бор)