Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасидан репортаж

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасидан репортаж
113 views
31 August 2016 - 8:00

TuzoqСафо Урганжи

ТАНАЗЗУЛ
(Тўрт юз олтмиш еттинчи камерадаги маҳбус хотиралари)

ХаЗиНА КаБи
ҚўРиҚлАйДиЛАр
ЧўЧқА КаБио
БоҚаДиЛАр
ИТ КаБи
таҲқирлАйДиЛаР 

ТУЗОҚ

Биринчи китоб

(Роман муаллиф бевосита бошидан кечирган воқеа-ҳодисаларга асосланади)

 Қўрқоқлик хорликка, мардлик олдинга бошлайди.
Иккиланиш (ҳафсаласизлик) тақдир  ҳукмидан олиб қололмайди.

Муҳаммад (с.а.в)нинг қиличига ўйиб ёзилган ҳикмат 

(24-қисм)

Нишондор шомда рестораннинг кираверишида меҳмонларни қучоқ очиб кутиб олади. Аёлнинг ажойиб қилиб турмакланган сочини, охирги модада кийган кўйлагини кўрган жамоадошлар, уни биринчи бор кўраётганкимсадай, жозибасига маҳлиё бўладилар. Совға топшираётиб, ҳар бир кимса унинг икки сийнасини қоқ ўртасига пуркалган духи ифоридан маст бўлиб, белидан қучиб, лабларидан ўпмоқликни истайди. Бўса олишга улгурмаёқ, димоққа гуп этиб ургувчи саримсоқпиёз билан ароқ ҳиди ошиқлар ҳафсаласини пир қилади. Ёввойи эҳтиросларга эргашиб чув тушганлар ўқчиш азобидан қанча қийналмасинлар, сурилган курсига ўтиришдан бошқа илож тополмайдилар. Бу манзарани хилватдан кузатиб ўтирган ресторан хўжайини, текинтамоқларнинг жазосини берадиган кунлар ҳам келармикан”, дея Тангрига умид боғлайди. Уларнинг ҳаром пуллар варазилликлар ҳисобидан ўзларини киборлардай тутиб, ўйин-кулги қилаётганларига ҳайрон қолади. Ярим кечага довур ўйин-кулги давом этади. Ҳўкиздай бўкиб еб, филдай ичганларидан сўнгра димоқлари ҳид ажратолмасдан қолади. Шунда бир-бирларининг оғизларидан жирканмасдан сўриб-сўриб ўпа бошлайдилар. Ким кимнинг хотини билан ўпишиб, ким кимнинг эри билан қучоқлашаётганининг тафовути қолмайди. Эркаклар бир-бирларига садоқат билдириш учун бир-бирларини ялаб-юлқийдилар...  

Ярим кечада шаҳар бошқармасига қайтган шоввозлар ресторанда еб-ичганларини ҳазм этиш учун маҳбусларни таҳқирлаб, қийноқларга солиб кўнгил ёзадилар...

Базмдан масиққан шердай пишқириб қайтган Мусурмон бўғзига пичоқ тиралган ҳўкиздай бўкиргач, ҳайқириқ бошқа қаватларда ҳам акс садо берди, шекилли, ходимлар биринсирин эшикдан мўралаб:

– Мусурмон, шу одатинг қолмади-да! – деб орқага қайтиб кета бошладилар.

Қилғилигидан завқланган Мусурмоннинг юзига заҳарханда кулгу югурди. Шоғолнинг кўзларига менгзаш бузуқ боқадиган кўзлари Баҳром билан ёнма-ён кишанлаган Ғуломга қадалди.     

 Фарҳод! – деди у.

– Лаббай, жаноб генерал! – дея ғоз туриб чест берди Фарҳод.

У Мусурмоннинг хаёлга келмайдиган хурмача қилиқларини кўравериб, ичини англаб қолган шекилли, унинг бир балони бошлаётганидан ўзида йўқ шодмон эди.

– Нариги қанжиқнинг кишанини еч!

 Фарҳод ҳамтовоғи муддаосини англаб, кўзлари ўйнаб турган йигирма ёшлардаги йигитга кишаннинг калитини узатди. У Ғуломнинг қўлларидан кишанни ечиб, Мусурмоннинг олдига олиб келди.

– Икки қўлингни юқорига кўтар, қанжиқ! – дея унга бўкирди Мусурмон.

Ғулом қанча тиришса ҳам, қўлларини юқорига кўтара олмади. Уюшиб қолган қўллари мурданики сингари совуқ ва карахт эди. Ҳийла ишлатяпти, деб ўйлаган Мусурмон, унинг қорнига мушт туширди. Ғулом гуручи тўкилган қопдай полга шалпайиб тушди. Дами қайтиб, рангги бўздай оқарди. Бироздан сўнгра чуқурчуқур энтиктида:

– Онажоон! – деб йиғлаб юборди.

У сувга пишитилгандек, тугилиб-тугилиб нафас оларди.

Курсида оёқларини чўзиб, билакларини қовуштириб ўтирган Мусурмон, панжасидаги ўлжасининг жони узилишини томоша қилаётган сиртлондай, унинг тортаётган азобидан ҳузур туймоқда эди. Текин томошага ўрганмаганйигирма ёшлардаги талаба йигит эса қўрққанидан Фарҳодга қараб-қараб қўярди.

Унинг безовта бўлаётганини кўрган Фарҳод:

– Бало ҳам урмайди бу ифлосларни! – деди пинагини бузмай.  Буларга раҳм-шафқат этадиган бўлсанг, ўзингни гўрга тиқадилар.

Мусурмоннинг “тур дейишига қарамасдан, Ғулом ўрнидан тура олмаётганди. Ахири Мусурмон курсида ўтирган жойида уни икки елкасидан ушлаб тиклаб қўйди. Ҳиқиллаб йиғлаётган болапақир яна қулаб тушди. Бу ҳолат уч марта такрорлангач, жаҳли чиққан Мусурмон тағин уни тиклаб:

– Сени букилиб кетмайдиган қиламан! – дея унинг белидан қучоқлаб сиққан эди, у:

– Онажо-он, онажо-он, ўламаан! – дедию, сўнгра товуши чиқмасдан, ҳаприқиб қолди, орқасидан  варанглатиб ел қўйворди.

Бунақа бўлишини кутмаган Мусурмон уни ташлаб юбориб, хона ичида ари талаган айиқдек лапанглаб қочар, икки бармоғи билан бурнининг учини қисиб, икки лунжини дўмбирадай шишириб олганди. Фарҳод ҳамшайтонлаб кулавериб, ахири полга ётиб олганча кетини узмай ел чиқаза бошлади. Лапанглаётган Мусурмон кафти билан оғзибурнини беркитганча хонадан қочиб чиқиб кетди. Хона ичи сасиб кетгач, ўрнидан зўрға турган Фарҳод қорнини ушлаб, кула-кула унинг кетидан чиқди. Орадан икки дақиқа ўтмасдан улар бир-бирларини турткилаб, хонага хурсанд кириб келдилар.

Ичган ароқлари уларнинг шундай ҳам кўр кўзларини баттар кўр қилганди.

Мусурмон Ғуломнинг устида тўхтаб:

– Тур ўрнингдан, ел чиққан жойингни текшириб кўраман! – деди.

Хохолашни бошлаган Фарҳод унга:

– Мусурмон, сен газларнинг заҳарлилик миқдорини текширадиган экалўгмисан? – деди.

– Газ чиққан ҳудудни сварка аппаратимда таъмирламоқчиман! – деди у тиржайиб. – Йўқса бошқармадагилар чернўбилликларнинг аҳволига тушиб қоладилар.

У Ғуломни ётган жойидан тиклаб, курсига кўксини қопқоқ қилгач, шимини  туширишга киришди. Қорнини ушлаб ётган Ғулом жон ҳолатда икки қўллаб шимига ёпишди. Мусурмон бир зарб билан унинг қўлларини ситиб олиб, шимини пастга тортганда, шим тариллаб йиртилиб, тугмаси учиб кетди. Ярим бели очилган Ғулом қўрққанидан тентакларча бақираркан, оёқларига йиртиқ шимни илаштириб, Мусурмоннинг қўлидан қочиб чиқишга муваффақ бўлди. Фарҳод уни ушламоқчи бўлганда, Ғулом унга чап бериб, даҳлизга қараб отилди. Шўрлик бўри қувлаган бўтолоқ каби жонини асраш илинжида овози борича чинқирарди. Ғазаб отига минган Мусурмон биланФарҳод унинг орқасидан чопиб чиқди. Тажриба ўтаётган талаба йигит хонада пойлоқчи бўлиб қолди. У етти ухлаб тушида кўрмаган нарсалардан қаттиқ хавотирда эди.

Қайлардандир келаётган Ғуломнинг зорли чинқириғи Баҳромнинг қонга бўялган кўксига тиғдай санчилди. Кўп ўтмасдан чинқириқнинг тобора кучаяётгани унинг ушланганидан дарак берди. Ғуломни қўлтиғига қисиб келганМусурмон эшикдан кириши билан уни ёстиқни ирғитгандек ирғитиб юборди. Бир қоп қовундек полга “пўт” этиб тушган Ғулом ўрнидан даст туриб, тағин эшикка отилди. Мусурмон унинг бўйнидан ушлаб, яна отиб юборди.

Бу шовқинни эшитиб етиб келган миршаблардан бири Мусурмонга:

– Энди қарибсан, билакларингда куч қолмабди, оғайни! – деди.

Ғазабдан икки кўзи қонга тўлган Мусурмон тағин эшикка отилган Ғуломнинг кўкрагига мушт қўйиб, икки-уч қадам нарига учириб юборди. Орқаси билан полга тушган бечора, гўё ўлгандек, қимирламасдан ётиб қолди.

Кимнингдир:

– Ўлдириб қўйма тағин! – деган товушидан сергак тортган Фарҳод бакалашкадаги газли сувни Ғуломнинг устидан қуйди. У қимирламади.

Шунда тепаги лабининг тугайверишида мошдек қора холи бор миршаб чўнтагидан шишачада аллақандай суюқлик чиқариб Фарҳодга узатди. У шишачанинг қопқоғини очиб, ҳидлатганда, Ғулом ўзига келиб:

– Онажо-он, мени бу ердан олиб кетинглар! – дея зўрға минғирлаб,  сўнг йиғлаб юборди.

Бу манзарани индамасдан кузатиб турган Мусурмон:

– Буларни жин ҳам чалмайди! – деди.

Унинг овозини эшитган бола бечора яшин тезлигида ўрнидан ирғиб туриб:

– Онажо-он, олиб кетинг, ўлдириб қўяди! – дея яна қочишга шайланганди, Мусурмон қўзичоқни бўри олгандай уни илиб олиб қўлтиғига қисди.

У борҳо “онажон”лаб, юлқиниб қочишга уринарди.

Ғазаби баттар жўшган Мусурмон уни илондай чирмаб сиққан эди, боланинг дами ичига тушиб кетди. Шўрлик типирчиламай қолгач, Мусурмон уни озроқ бўшатди, шекилли, нафасини ростлаган Ғулом:

– Энди бақирмайман, айтганларингизни барини қиламан, жон окажон! – деди кўзларидан ёш тўкиб.

– Бу бошқа гап! – деди уни қайириб ўз измига солганидан хурсанд бўлган Мусурмон.

Унинг қўлтиғидаги ярим яланғоч боланинг ювош тортганини кўрган лаби холли миршаб:

– Мусурмон, эркатойингга духоба иштон олиб бермайсанми? – деди масхараомуз оҳангда.

Мусурмон Ғуломга бир қаради-ю, унинг ярим яланғочлигини пайқаб:

– Бор-э, падаринга лаънат! – дея полга ташлаб юборди.

Буни кузатиб турган миршаблар қаҳқаҳ отиб кулиб юбордилар. Фарҳод тажриба ўтаётган талабани кўзлари билан қидириб топгач:

– Бор, шимини олиб кел! – деди унга.

Ишлар жойига тушгач, лаби холли миршабнинг қонига бўялган Баҳромга кўзи тушиб:

– Қурбонов деган фирибгар шу эмасми? – деб сўради.

– Ўзлари, – деди Фарҳод.

 Ақлини киритиб қўйинглар. Ёзавериб одамларни безовта қилмасин!

– Тушундим, Дамонгир ака! – деди Фарҳод.

Дамонгир хонадан чиқаётганда йиртиқ шимни кўтарган талаба кириб келди. Талаба шимни  ирғитганда, панжалари билан олдини тўсиб, букчайиб турган Ғулом шимни илолмасдан, тушириб юборди. Унинг шимдан сирғалиб тушган туриси ҳам пора-пора бўлганди. У кийимларини йиғиб кияркан, бурнидан билинар-билинмас қон сизарди. Қонга кўзи тушган Баҳром, “ишқилиб, бунинг ҳам бошига Исмоилнинг куни тушмасинда”, дея ичидан зил кетди. Бўлакланган шимни Ғуломнинг шунчаки белига ўраб олишдан ўзга чораси қолмади.     

Дамонгир билан чиқиб кетган Фарҳод, бир замон ўтиб, пакетда бир нималар кўтариб кирди. Шотахтага пешонасини тиркаб ўтирган Мусурмон шуни кутиб тургандек, бошини кўтариб:

 Бунча ҳаялладинг?  деди тўнглик билан.

Фарҳод индамай шотахта устига газета ёзгач, пакетдан битта ароқ билан колбаса чиқарди. Тортмадан қарийиб кичик косадек келадиган иккита пиёла олиб, бир шиша ароқни тенг иккига бўлиб қуйди-да, бирини Мусурмонга узатди, иккинчи пиёладаги ароқни ўзи бир кўтаришда охиригача сипқорди. Фарҳоднинг пиёлани бўшатишини кутиб турган Мусурмон ўз улушидан озроғини қуйиб, пиёлани талабага тутди. Талаба:

– Ичмайман, раҳмат! – деб ийманган эди, Мусурмон:

– Мелисада ишламоқчимисан? – деб сўради ундан.

 – Ишламоқчиман! – деди талаба.

– Ундай бўлса ичасан! – деди Мусурмон қовоғини уйиб.

Талаба тихирлик қилиб ўтирмай, Мусурмонни кутмасдан ароқни бир кўтаришда ичиб юборди.

– Сендан яхши миршаб чиқади! – деди колбаса кавшаётган Мусурмон.

– Ишончингиз учун раҳмат! – деди ароқнинг аччиғидан кўзлари ёшланган талаба ҳам  

Ароқни ичиб бўлиб кавшанаётган Мусурмон икки қўли билан белини ушлаб, қалтираб ўтирган Ғуломни сўроқ қила бошлади. Бу пайт Фарҳод шотахтага бошини қўйиб пинакка кетганди. Уйқусизликка кўникмаган талаба юмилиб кетаётган кўзларини зўрға очиб, сўроқни кузатарди. Ароқ табиатидаги ийманишни анча аритиб, уни ўктамроқ қилиб қўйган, Мусурмоннинг мақтовидан кейин у ўзини жиддий тутишга ҳаракат қилмоқда эди.

Шаҳар бошқармасида кечки соат ўндан эрталабки соат тўққизгача ўтказиладиган терговларнинг тўқсон фоизи тун пардаси ортида ноқонуний олиб бориларди. Туманлардан йиғиб келтирилган тутқунларни бир-бир элакдан ўтказиш одат тусига айланганди. Бу даҳшатли тегирмонни камдан-кам одам четлаб ўтишга муваффақ бўларди. Собиқ мансабдорлар, хавфсизлик ташкилотларининг бир қисм ходимлари, пулини аямасдан сочадиганлар ва давлат идораларида ишлайдиганларнинг қариндош-уруғлари бу элакдан эланмасдан, силлиқ ўтишлари мумкин эди. Бу ноқонуний ҳаракатдан кўзланган мақсад: биринчидан, тутқунни ҳам руҳан, ҳам жисмонан синдириш бўлса, иккинчидан, тузумнинг разиллигини таъминлаётган ходимларни қўшимча даромад манбаи билан таъминлашдан иборат эди!

  Ғуломнинг жинояти билан танишган Мусурмон бошини тиклаб:

– Ҳаммаси бўлиб шу пайтгача нечта қўл телефони ўғирлагансан? – деб сўради ундан.

– Битта ўғирлаганман, қайтиб такрорланмайди, окажон! – деди у титраб.

Унинг алоқ-чалоқ ўйнаётган кўзлари хаёли жойидамаслигини кўрсатарди. Мусурмон баландроқ йўталса, у тағин қочиб қолишдан тоймасди. Буни сезиб турган Мусурмон, туғилган йиллари ёзилган бўлса ҳам,  уни авраш учун:

– Қачон туғилгансан, бўтам? – деб сўради.

 1990 йилда! – деб жавоб берди у.

– Оилангда нечта киши бор?

– Онам, иккита опам ва мен – тўрт кишимиз!

Ғуломнинг жавобидан қониқмаган Мусурмон:

– Отанг-чи? – деб сўради.

– Отам чақалоқлигимда Русияга ишлагани кетиб, кейин қайтмаган!

– Пул жўнатиб турадими, ишқилиб?

Мусурмон ачингандай, овозини ўзгартирди.

– Йўқ, отамнинг ўлик-тириги маълум эмас!

Унинг илон каби авраётгани Ғуломни ийдирди.

– Ундай бўлса, сизларни ким боқади? Тўртта жон бўлсаларингиз?

– Иккита опам билан онам боқади. Мендан бошқа ҳамма ишлайди!

– Қаерда ишлайди улар?

– Қаҳвахонада идиш-тавоқ ювадилар!

– Ҳаммаларими ёки онангнинг ўзими?

– Ҳаммалари!

– Катта ойлик олишса керак-а?

– Еб-ичишимизга, кийинишимизга зўрға етади!

Жавобдан ҳафсаласи пир бўлган Мусурмон:

– Нима учун ўртоғингни телефонини ўғирладинг, лаънати? – деди қовоғини уйиб.

– Билмапман, ока, кечиринг! Иккинчи бунақанги иш қилмайман! – деди таҳдиддан таҳликага тушган Ғулом.

– Онанг ва опаларинг ишларкан, сенга битта телефон сотиб олиб берсалар осмон узилиб ерга тушмасди-ку?

Ғуломнинг феъли айнаётганини кўрган Мусурмон тағин овозини бир парда туширди.

Далда олган Ғулом ўзига келиб:

– Туғилган кунингда олиб берамиз деган эдилар. Онамнинг қон босими тушиб, шифохонага ётди. Йиғилган пуллар шунга кетиб қолди, олиб беролмадилар! – деди.

– Кейин сен ўртоғингнинг телефонини ўғирладинг, тўғрими? – сўради Мусурмон.

– Жон ока, кечиринг! Қайтиб ўғирлик қилмайман! – дея Ғуломнинг тағин рангги ўзгариб, кўзлари ўйнай бошлади.

Боланинг кўнгил китобини ўқиган Мусурмон унинг орқасидагилардан пул унмаслигини тушунди. Энди унинг бўйнига очилмаган жиноятлардан беш-олтитасини илиб юборишдан бошқа илож йўқ эди. У Фарҳодни уйғотаркан:

 Бу қанжиқ қуруқ экан! – деди. – Кетига тепсанг, бир мири тушмайди.

– Кетига тепсанг, бир мири тушмайдиган бўлса, белини сиққин, минг доллар тушади! – деди у бояги воқеага шама қилиб.

Мусурмон пишқириб кулиб юборди. Уни кўрган Фарҳоднинг ҳам уйқули кўзлари очилиб, қорнини ушлаб, роса шайтонлади. Талаба ҳам уларга қўшилиб, лабларини қисиб, тишларининг оқини кўрсатмасдан куларди. Унинг афтидан кулаётганини илғамаса, овозидан кулганини билиб бўлмасди.

Ғулом уясидан тушиб кетган полопондай, ҳеч нимага ақли етмай жовдирар, йиртиқ шимини белига босиб қанча чангалламасин, ярим бели очиқ эди. Иситиш мосламасига кишанланган Баҳром ақлга сиғмайдиган бу воқеаҳодсалар гувоҳига айланиб, ўзини тамоман унутганди. Вужудида мурданики сингари қон увишиб, қотиб қолганини ҳам пайқамаётганди.

Мусурмон кулавериб ёшланган кўзларини артаркан:

– Ёқимсиз нарсани эслатиб асабимни буздинг. Ичган ароғимнинг кайфи учди, палакат! – деди Фарҳодга. – Бор, Дамонгирга айт, яшириб қўйганини берсин. Отмасак, ишлар текис кетмаяпти.

– Мен ҳам шуни айтмоқчи бўлиб турувдим! – деди Фарҳод. – Негадир  бугунги ароқлар мияга тепмаяпти.

Орадан беш дақиқа ўтмасдан, Фарҳод боягидақа пакет кўтариб, хурсанд кириб келди. Бу сафар пакетда ароқ билан колбасадан ташқари нон билан саримсоқпиёз ҳам бор эди. Мусурмон бу гал ароқни учта пиёлага тенг бўлиб қуйди. Талаба ўзини тарозига солмасдан, ароқни бир кўтарганда сипқориб, пиёлани тескари қилганда, ундан хушомадни аямаган Мусурмон:

– Баракалла, шогирд, бошингни ишлатсанг кам бўлмайсан! – дея унинг елкасига қоқди.

Талаба қўлини кўксига қўйиб:

– Раҳмат, устоз, раҳмат! – деди.

Мулозаматдан фахрланиш туйғуларини туйган Мусурмон, бағри кенг отадай, талабага:

– Қуруқ ноннинг ўзини кавшайверма, колбаса билан қўшиб е, ол, уялма! – деди.

Чўккалаб ўтирганидан камондай букилиб қолган Баҳромнинг кўзларига Мусурмон бўриваччани овга ўргатаётган она бўрига ўхшаб кўринди. Икки қўли билан шимини ғижимлаб ўтирган Ғулом эса бўривачча чайнаган қуёнчага ўхшарди.

– Ҳеч нимаси йўқ экан! – деди Мусурмон Ғуломга еб қўйгудек боқиб. – Очилмасдан ётган беш-олти бош оғриқни қанжиқнинг бўйнига иламиз.

Ички ишлар бўлимларида сурункали қўлланиладиган бу усул улар тилида “тозалаш” дейиларди. Очилмасдан, осилиб қолган ишлар вақтида ёпиб ташланмаса, ходимлар назорат органлари босимига учрарди. Оқибатда бошлиқлар ўз қўл остидагиларга зуғум ўтказардилар. Умумий ишнинг олтмиш фоизини ташкил этадиган бундай ишларнинг тўқсон фоизи бу ишларга алоқаси йўқ кимсалар бўйнига илинарди. Иш кўламидан тезкор гуруҳлар ва терговчилардан бошлаб бошлиқларгача, прокурор ва судядан тортиб президентлик девонигача – барча бирдай манфаатдор бўларди. Ҳар бир раҳбарни ишнинг қай йўсинда тугатилиши эмас, ишнинг ўз вақтида ёпилганлиги қизиқтирарди. Мусурмон Фарҳодга уқтираётган нарса ҳам худди шу ишнинг ўзи эди. Қилмаган жиноятини қилдим деб бўйнига олган Ғулом шу билан қийноқлардан қутуларди. У битта иш учун ҳам, қирқта иш учун ҳам бир хил муддатга қамаларди. Мабодо у сўзидан қайтса, уни даҳшатли қийноқлар ва узоқ муддатли қамоқ жазоси кутарди.

Кўп ичганидан қутурган Мусурмоннинг вақтихушлик қилгиси келдими ёки ақлиҳушини бутунлай йўқотдими, Ғуломга бехосдан ташланиб, уни шифтга қаратиб отди. Бола шифтга урилиб, қайтиб полга “дўп” этиб тушди. Сўнгра ирғиб туриб, қулоғига қурт кирган жинни қўйдек турган жойида айлана бошлади. Шими билан турисиси учиб кетган бечоранинг ярим бели яланғоч эди. Талабанинг ҳам анча кўзи очилиб қолди чоғи, унинг жангари филмни томоша қилаётгандек завқ туяётгани порлаган нигоҳларидан сезилиб турарди.

Гир айланаётган Ғуломни яланғоч кўрган Мусурмон бояги ёқимсиз воқеани эслаб, ниманидир режалади, шекилли, у ҳам боланинг орқасидан айлана бошлади. Ғулом айланаверибайланавериб, ахийри тўрт оёқлаб бешиктебратар каби турган жойида тебрананшни бошлаганда, Мусурмон унинг орқасига кўрсаткич бармоғини нуқаб:

– Бояги хушбўй ҳид шу тешикчадан таралганмиди? – деди Фарҳодга қараб.

Дарров эшикни ёпиб, курси қўйиб ўтириб олган Фарҳод:

– Билмасам! – деди. – Сен ҳидлаб кўрган эдинг-ку. Тағин ҳидлаб кўр-чи, ўшами ёки бу бошқасими?

– Ҳидлаб нима қилдим. имни тиқиб, чиқариб сенга ҳидлатаман, қайсисилигини ўзинг ажратиб берасан! – деди ваҳшийлашаётган Мусурмон бутунлай қуюшқондан чиқиб.

Ароққа қўшиб ақлини ичган бу разил аслида ҳушёр пайтларида ҳам ҳайвондан баттар эди.

– Қўлингдан келармикан? – деди Фарҳод. – Тешик жуда ҳам торга ўхшаяти. Эплай олсанг, шартингга кўнардим аммо.

Фарҳоднинг шумлиги ҳам Мусурмоннинг разиллигидан ўтса ўтиб тушардики, ундан қолишмасди.

– Бўлди, шу ишни қилмаган ҳам номард, ҳидламаган ҳам номард. Лекин яна битта шартим бор! – деди у қўл телфонини Фарҳодга узатиб. – Мени тасвирга олиб турасан, сўнгра сен …имни ҳидлайсан, талаба тасвирга туширади.

Мусурмон росманасига шимини ечиб бешиктебратар каби тебранаётган Ғуломнинг орқасига ёпишди.

Ғулом:

– Она-а-а.., она-ажон! – дея девоналарча чинқирган эди, Мусурмон унинг томоғидан хиппа бўғди. Боланинг товуши кесилиб,  кўм-кўк бўлиб кўкариб қолди.

Айланиб тасвирга олаётган Фарҳод:

– Қўйвор, ўлдириб қўясан! – дегачгина у болани бўшатди.

Ғуломнинг кўзлари ола-кула бўлиб кетган, шўрлик зўрға нафас оларди.

Унинг карахтлигидан фойдаланмоқчи бўлган Мусурмон таранг тортган бойбилагини ушлаб, унинг орқасига тиркади. Воқеани тасвирга тушираётган Фарҳод кулавериб, ахири полга ўтириб қолди. Тетапоя бўлаётган талаба икки кафтини тиззаларига уриб, оғзини очмасдан, бошини лиқиллатганча товушсиз куларди.

Биринчи уриниши бекор кетган Мусурмон кафтига тупуриб, кўзлаган жойига сувагач, қайтадан нуқади. Жони чиқиб кетган Ғулом илон чаққан эчкидай чинқириб ортига қайрилди-да, унинг бойбилагидан чангаллаб олди. Бундай бўлишини кутмаган Мусурмон:

– Қўйвор, палакат! – деб унга тарсаки  туширган эди, нафи бўлмади.

Ҳушуни бутунлай йўқотган Ғуломнинг эси оғиб, жинни бўлаёзганидан, нима қилаётганини ўзи ҳам билмасди.

Мусурмоннинг жон ҳолатда чиранишини кўрган Фарҳод полда ағанаб, қорнини ушлаб куларди. Талаба эса ҳали ҳам курсида ўтириб олиб, тиззасига шапатилаётганди.

Ғуломнинг чангалидан қутулолмаётган Мусурмоннинг аҳволи тобора оғирлашиб борар, у қочишга қанча уринса, Ғулом унга шунча ёпишарди. Моякларига тирноқ ботган Мусурмон вой-войлашдан ор этиб, тишини тишига қанча қисмасин, барибир бўлмади.

 Фарҳоод, бу қанжиқни тезро-оқ о-ол Ўлди-ири-иб қўя-ади! – дея у бўкириб юборди.

Унинг жавранганини шу чоққача кўрмаган Фарҳод баттар шайтонлади.

Ундан нажот бўлавермагач, Мусурмон талабага қайрилиб:

– Ёрдам бермайсанми, ҳезалак? – деди йиғламсирагандек.

Ишончдан талабанинг боши осмонга етди. У сапчиб туриб, ажратмоқчи бўлганда, Ғулом Мусурмоннинг чотининг орасига бошини тиқиб олди.

– Палакатнинг икки оёғидан торт! – деди инқилллай бошлаган Мусурмон.

Талаба Ғуломнинг икки оёғидан шаҳд билан тортган эди, Мусурмон:

– Тортма, тортма, ўлдириб қўясан, ҳароми! – дея суюқоёқ хотинлардай ингранди.

Эсидан ажраган Ғуломнинг тирноқлари унинг моякларига чақиртиканак сингари ботиб бўлганди. Унинг ўзи хоҳлаганда ҳам, энди чангакдай қотиб қолган панжалари ёзилмасди.

Мусурмон оғриққа ортиқ чидолмагач:

– Она-а, она-ажо-он! – дея товуши ингичкалашиб, бўри оғзидаги улоқчадай жириллай бошлади.

Бу ингроқни эшитиб бирпас тиниб қолган Ғуломнинг ҳам онаси эсига тушди шекилли, у ҳам:

– Она-а, она-ажон! – дея унга жўр бўлди.

Мусурмон чинқиравериб, томоғи хириллаб, йиғлаб юборганда, Фарҳод ишнинг жиддий тус олганини англади. У Ғуломнинг белидан ушлаб, жаҳд билан тортган эди, ичидан бир нима узилиб кетгандай, Мусурмон:

– Тортма, тортмаа, ҳозир ўлиб қоламан! – дея уввос солди.

Ҳўкиздай бўкиришидан борҳо ваҳимага тушган Ғулом, унинг моякларига зулукдек ёпишгани етмагандек, ҳам ҳўллатиб, ҳам …чиб юборди. Хонани бадбўй ҳид босиб кетди. Жон аччиғида уввос солиб ағанаётган Мусурмоннинг бутун танаси нажосатга булғанди.

Нималар содир бўлаётганини тушунмаётган талаба турган жойида симёғочдек қотиб қолди. Фарҳод хонадан чиқиб қочишини ҳам, қочмаслигини ҳам билолмасдан тўрт томонга алангларди.

Букилаверганидан ҳайкалдек қотиб қолган Баҳромнинг қайноқ кўз ёшлари юзларидан думалаб тушиб, қўлларидаги кишанларга тўкилди...

(давоми бор)