Эркин ва демократик Ўзбекистонга салом

Эркин ва демократик Ўзбекистонга салом
21 views
29 August 2016 - 4:35
Atila Demirkasımoğlu

Atila Demirkasımoğlu

Буюк Туркистоннинг Бухоро, Тошкент, Самарқанд каби тарихий шаҳарлари жойлашган Ўзбекистон Давлатининг бошига ўралган, фашист ва ўғри бир одам, бир диктатор бўлган турган-битгани зулмат Ислом Каримов интенсив даволаш ҳолатида. Ҳатто ўлгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

ИншаАллоҳ ўлгандир.

Тилагим, ҳар хил ғарб мамлакатлари томонидан ИШИД ва шунга ўхшаш турли шоқолларнинг қучоғига отилишини истаган Ўзбекистонга демократик, модерн ва маҳаллий бир ҳукуматнинг ҳоким бўлишидир.  Ўзбекистон мухолифатининг демократик лидери Муҳаммад Солиҳнинг умид қиламанки йўли очилади. Умид қиламанки кўп танловли бир демократик тартиб ўрнатилади. Ўзбекистон келажакда Туркиянинг шарқдаги энг муҳим ва аҳамиятли ҳамкори бўлади.

Юксак бир фуқаро демократияси онгига эга бўлган буюк шоир Чўлпоннинг бир шеъри билан эркин ва демократик Ўзбекистонга салом йўллайман.

Қўзғал халқим
Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир.
Халқ исёндир, халқ оловдир, халқ ўчдир…
Халқ қўзғалса куч йўқдир, ким тўхтатсин.
Қувват йўқ, ким халқ истагин йўқ этсин.
Халқ исёни салтанатни йўқ қилди.
Халқ истади, тож ва тахтлар йиқилди…

Халқ истаги: озод бўлсин бу ўлка,
Кетсун унинг бошидаги кўланка.
Бир қўзғалур, бир кўпирар, бир қайнар,
Бир интилур, бир ховлиқар, бир ўйнар,
Йўқликни-да, очликни-да йўқ этар,
Ўз юртини ҳар нарсага тўқ этар…

Бутун кучни халқ ичидан олайлик,
Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!
Чўлпон

Atila Demirkasımoğlu

Манба: Facebook.com