Қайда масканинг?

Қайда масканинг?
69 views
22 August 2016 - 12:28

khorezm_1024x680_pc2МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Кўнгилдир вайрон

Дедим: “Юзи тобоним”,
Деди: “Менгзар!” Манглихон.
Дедим: “Қўйдинг армона”,
Деди: “Кўнгиллар вайрон”.
Дедим: “Ўларман энди”,
Деди: “Қоларсан омон”.
Дедим: “Ўқ киприкларинг”,
Деди: “Қошларим камон”.
Дедим-ки: “Пўша киймиш”,
Деди: “Тўним зарафшон”

Дедим: “Юзда холлар бор”,
Деди: “Боғда гуллар, ҳай”.
Дедим: “Қумри забондир”,
Деди: “Шакар тиллар, ҳай”.
Дедим: “Кел, сен хабарлаш”,
Деди: “Билар эллар, ҳай”.
Дедим: “Ул не сарвидир?”,
Деди: “Инча беллар, ҳай”.
Дедим: “Товусдир қайдан”,
Деди: “Юрти Ҳиндистон”.

Дедим: “Кечанг қоронғи”,
Деди: “Уйқуда ойим”.
Дедим: “Кимлар ясавул?”
Деди: “Кипригим, ёйим”.
Дедим: “Қайда масканинг?”
Деди: “Ламакон жойим”.
Дедим: “Зарафшон эрур”,
Деди: “Кавсардир чойим”.
Дедим: “Андин бер менга!”
Деди: “Истармиш бежон”.

Дедим: “Бу не тутундир?”
Деди-ки: “Қора морлар”.
Дедим: “Қўрқаман андан”,
Деди: “Элу кун зорлар”.
Дедим: “Сўзнинг аслини”,
Деди: “Сўрса, туярлар”.
Дедим: “Сирни фош этдинг”,
Деди: “Айтмиш айёрлар”.
Дедим: “Ўлим бир сенга”,
Деди: “Сенга ҳам фармон”.

Дедим: “Эй, Махдумқули!”
Деди: “Кўзлар ёш бўлар!”
Дедим: “Ул не ўғлондир”,
Деди: “Сизга бош бўлар”.
Дедим: “Яқиндир Каъба”,
Деди: “Кўҳна тош бўлар”.
Дедим: “Яхши замондир”,
Деди: “Бу ҳам туш бўлар”.
Дедим: “Энди кетарман”,
Деди: “Кетсанг, бор омон!”.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди