Сен ҳеч кимсан, Шоира Акбутаевна!

Сен ҳеч кимсан, Шоира Акбутаевна!
57 views
11 September 2016 - 6:00

Отамурод Раҳмон

“Шоира Акбутаевна Умарова” исмли бир фб.чи ўзи мухолифатчи деб ўйлаган кишиларга қарата: “Хеч ким сизларга кушилмайди оввора буласилар”, дебди.

Булар мунча ўзини ҳақиқатни биладиган, ҳақиқатнинг ягона эгаси деб билмаса!

“Ҳеч ким” деганингиз ким, синглим?

Сизми?

Бир ўзингизми ё яна бир-иккита сизга ўхшаганлар борми бу “ҳеч ким”нинг ичида?

Ҳар ҳолда 32 миллион халқ битта сиз ва бошқа сиз каби “ҳеч ким”лардан иборат эмасдир.

Тўғри, сиз ва сиз каби “ҳеч ким”лар бизга қўшилмасликларингиз мумкин. Қўшилмасаларингиз қўшилмангизлар.

Эскисининг диктаторлигини, халқ эса эзилиб яшаётганини билатуриб шу кунгача “ота”млаб келдингизлар.

Энди янгиси ҳам ундан баттар эканини биринчи қадамиданоқ кўрсатиб турганига, Асосий Қонунга ҳам тупурганига қарамай, кўрларча мадҳ этишга тушдиларингиз.

Ифлослигини билиб туриб ҳам ёпишяпсизларми, демак, сиз ва сиз каби “ҳеч ким”ларнинг жойи ифлос ерлардир! Сизлар тоза жойда, тоза муҳитда яшай олмайсизлар, шунинг учун тозаликни ёқтирмайсизлар.

Пашшалар ҳожатхонада маза қилади, аммо тоза дастурхонга ҳам қўниб, доим таъбларни тирриқ қилади.

Муаллифнинг facebook.com ижтимоий тармоғидаги саҳифасидан олинди