Рус археологи: “Мисрдаги пирамидалар ҳам соясида қолиб кетади!”

Рус археологи: “Мисрдаги пирамидалар ҳам соясида қолиб кетади!”
74 views
18 August 2016 - 10:32

unnamed (15)Россиялик археолог олими Скларов Туркиядаги қазилмалар пайтида қилган кашфиётларини сўзлаб берди.

Археолог, агарда дунё тарихи янгидан ёзиладиган бўлса, бу ҳаракатнинг бошланғич нуқтаси Туркия тупроқларида бўлишини айтган.

Хаттусадаги қазилма тадқиқотлари давомида ажойиб кашфиётларга дуч келганликларини сўзлаган Скларов шундай дейди:

“Ўтган август ойида Туркияга борганимизда Хаттусадаги қазилмалар олиб борилаётган ҳудудни зиёрат қилдик. Бизнинг тушунишимизча у ерда инглизлар ишлашаётган ва кулолчилик буюмларини излашаётган экан. Атрофни кўздан кечирар эканмиз биз ишониб бўлмайдиган даражада ҳайрон қолдирадиган кашфиёт қилдик. Ҳатто Мисрдаги пирамидалар ҳам Хаттусада топганимизнинг соясида қолиб кетади.

Ердан бўртмалар шаклидаги монолит тошларнинг механик усулда кесилганини кўрсатувчи изларни топдик. Минглаб йиллар аввал бу изларни қолдирган думалоқ абразиф диск нимадан ясалган бўлса ҳам, қаттиқ тошни сарёғ каби кесган ва ҳатто бугун ҳам бунга тақлид қилиб бўлмайди. Чунки дунёда умуман бундай бир диск мавжуд эмас.”

Тарих янгидан ёзилади

Гўбаклитепанинг милоддан аввалги 11 асрда неолит даври сифатида маълум бўлган вақт ичида ясалганини таъкидлаган Скларов, баёнотини шундай давом қилади:

“Бунинг учун мутахассис бўлишнинг керакги йўқ… 65 миллион йил аввал йўқ бўлган динозавр суратлари, 13 минг йил аввал ибтидоий тош даври қабилалари тарафидан қурилганлиги айтиладиган иншоатнинг ичида нима қилади? Тош даври инсони ер юзида динозавр склетларини топди дейлик, у склетлар тўқима билан қопланмаган ҳолда натижада бундай бир шаклда бўлишини қаердан ва қандай билган. Ибодатхона деворларида кўрганимиз ҳайвон суратларининг ўрдак эмаслиги аниқ. Ҳаттоки бу ерни аслида қурган ва қўлланган эгаларидан кейин иккинчи бир маданият, бу ерни худди Миср пирамидалари билан бўлгани каби турли мақсадларда ишлатилган. Устунлардан бирининг асосида ташқи бир омил билан узилган динозавр бошлари кейинчалик анча ибтидоий технология билан тошни тошга ишқалаб таъмирланган.

Ишончим комил бўлган ягона нарса бу барча иншоатларнинг бугунги инсонларнинг қўли билан қилинмаганидир. Асл соҳиблари ўзга сайёрадан келдими ёки бизга маълум даврлардан аввал дунёмизда шаклланган аввалги маданият томонидан қурилдими деган саволга менда жавоб йўқ. Фақатгина 50 фоиздан ортиқ эҳтимол билан бундан таҳминан 15-17 минг йил аввал дунёмизда у эски маданият нима бўлса ҳам ораларида “Худолар жанги” номи берилган бир ихтилоф бўлгани аниқ. Бундай бир жанг изларини Перу, Боливия, Аргентина ва Туркиядаги қадимий истиқомат ерларида топиш мумкин… Аммо 100 фоиз аминманки, тарих қайтадан ёзилиши лозим…”

ЎХҲ хабарлар бўлими