Ўзбекистон мустақиллиги учун ҳозирда чет элларда сарсону саргардон юрган инсонлар курашган эди

Ўзбекистон мустақиллиги учун ҳозирда чет элларда сарсону саргардон юрган инсонлар курашган эди
26 views
11 September 2016 - 20:48

Отамурод Раҳмон

Каримов бошқарувининг мевалари очиқ кўринди: юзсиз, ориятсиз, ахлоқсиз, безрайиб қараб туриб оқни қора-қорани оқ дейдиган, ўғриликка, қонунбузарликка, порахўрликка этини кўниктирган, тўғри гапдан қўрқадиган, ҳақиқатни ёқтирмайдиган, бошлиқлар қаршисида тиз чўкаверадиган, қул психологияли аллақандай бир тоифа етишиб чиқибди.

Кўпларингиздан ёшдирман. Ҳамда Ўзбекистондаман. Аммо биламанки, Ўзбекистон мустақиллиги учун ҳозирда йигирма йиллардан бери чет элларда сарсону саргардон юрган инсонлар курашган эди, Каримов ва у бошлиқ коммунистлар эмас! Аммо бу тоифа шу ҳақиқатни ҳам билмайди. Билса-да, безбетларча билмасликка олиб тураверади.

Бугунги ҳоллари яхшими-ёмонми, сизнинг, менинг озодлигимиз, ватанимизнинг мустақиллиги учун курашган эди ҳозирги мухолифатчилар! Энг кўп сўкишни ҳам шулар эшитяпти. Инсоф деган нарса йўқ бу тоифа одамларда.

Каримов ва у бошлиқ тўданинг энг катта жинояти – мана шунақа насл қолдирди ўзидан.

Муаллифнинг facebook.com ижтимоий тармоғидаги саҳифасидан олинди