Қурбон ҳайити табриги

Қурбон ҳайити табриги
90 views
12 September 2016 - 3:43

eid-al-adha

Ассалому алайкум!

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати барча мўмин-мусулмонларни Қурбон ҳайити билан муборакбод этади!

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, Ислом Умматини яна бир Ислом шодиёнасига етказди.

Бу муборак айём Аллоҳ таоло бандаларининг дуоларини қабул қилади, гуноҳларини мағфират қилади. Улар қаторида сизларни ва бизларни ҳам мағфират этсин, барча тоат-ибодатларимизни қабул қилсин, ҳаётимизнинг охирги нафасигача ёлғиз Ўзига ибодат қилиб ўтказишни муяссар айласин.

Ер юзида зулм ва истибдодга қарши курашаётган, ва бу курашга моли ва жонини фидо этган барча ҳақгўй зотларни собитқадам айласин ва Ўз ҳузуридан нусрат ва зафар насиб этсин.

Зиндонларда азоб чекаётган мусулмон биродарларимиз ва опа-сингилларимизнинг ҳам ўз оилалари қучоғига соғ-саломат ва иззат билан қайтишларига муваффақ айласин!

Бу кунларга етолмаган мусулмон биродарларимиз, ота-она, ака-ука, опа-сингилларимизни мағфират этсин, охиратларини обод қилсин!

Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати