Тошкентда қурилаётган кўприк йўл ўрнида дарахтлар ёппасига кесилмоқда

Тошкентда қурилаётган кўприк йўл ўрнида дарахтлар ёппасига кесилмоқда
58 views
21 September 2016 - 11:36

Пойтахтнинг Чилонзор туманида Муқимий кўчаси ва Бунёдкор проспекти кесишган қисмида 16 сентябрь куни олти полосали олти юз метрга чўзилган эстакада кўприги қурилиши бошланди. Шу важдан ўтган дам олиш кунлари шаҳарнинг энг узун ҳиёбонларидан бирида ўнлаб дарахтлар, асосан чинорлар кесилди.

Чилонзор туманида дарахтларнинг кесилиши. “Фарғона” фотоси

Дарахтларнинг бир қисми қурилиши режалаштирилаётган кўприк тугайдиган ердан юз метргача жойда ксиб ташланган. Кесилган чинорлар кўринишидан соғлом бўлишган, уларни бир хил узунликда бўлакларга кесилиб, юк машиналарида номаълум тарафга олиб кетилган.

Чилонзор туманида дарахтларнинг кесилиши. “Фарғона” фотоси

Тез кунлар ичида кўплаб бошқа дарахтларнинг кесилиши режалаштириб қўйилган. Афтидан, йўл қурилиши давомида Бунёдкор проспектининг икки томонидаги юзлаб дарахтлар – чинорлар ва дублар кесилиб кетадиганга ўхшаяпти.

Дарахт танасидаги кесиш учун қўйилган белгилар. “Фарғона” фотоси 

Тошкентда жорий йилнинг ўзида олдин ҳам дарахтлар ёппасига кесилган. Мисол учун, февралда Чилонзорда деярли 200 та чинор ўсиб турган ҳиёбонда кесиб ташланган, бундан бир ой аввал эса Мустақиллик майдонидаги деярли барча чинорлар кесилганди.

Бунёдкор проспектидаги ҳозирча тирик қолган чинорлар. “Фарғона” фотоси 

Ўзбекистон демократия ва инсон ҳуқуқлари институтининг директори Сайёра Хўжаева февралда Тошкент шаҳар ҳокимига расмий мактуб юбориб, дарахтларнинг ёппасига кесилиши сабабини тушунтириб беришни сўраганди. Бироқ жавоб ололгани йўқ.

Чинорларда бу ерда фақат илдизлар қолди, ҳам тез кунлар ичида улардан ҳам ҳеч вақо қолмайди. “Фарғона” фотоси

Ўтган йили тошкентликлар дарахтларнинг кесилишига қарши ташаббус гуруҳ тузиб, Change.org сайтида ўз петицияларини жойлаштирдилар. “Ўзбекистонда чинорларни кесиш тўхтатилсин!” деган чақириқни деярли тўрт минг киши имзолади. Махсус хизматлар республика ҳудудида бу петицияни очилмайдиган қилиб қўйдилар.

Чинор қолдиқлари. “Фарғона” фотоси 

Киши соғлиғига гўё салбий таъсир кўрсатувчи зарарли чинорларга қарши кураш Тошкетда 2009 йил кузида бошланган. Ўшанда Тошкетдаги машҳур Инқилоб ҳиёбонидаги дарахтларнинг ҳаммаси кесилиб кетди. Ундан сўнг бир неча йил давомида республиканинг барча йирик шаҳарларида чинорлар кесилди. Кейинроқ маълум бўлишича, дарахт кесилишининг асли сабаби – улардан қивмматбаҳо мебель тайёрлаш учун хом ашё сифатида фойдаланиш мақсади экан.

Алвидо, Чилонзор чинорлари. “Фарғона” фотоси 

Манба: “Фарғона” АА