Гулнора Каримова руҳий касалхонадами?

Гулнора Каримова руҳий касалхонадами?
130 views
21 September 2016 - 13:57
Гулнора Каримова

Гулнора Каримова

Марҳум президент Каримовнинг изсиз йўқолган катта қизи Гулнора Каримова руҳий касалликлар клиникасига жойлаштирилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таянган ҳолда марҳум президентни қўллаб-қувватлаш учун  Facebook.com ижтимоий тармоғида ташкил қилинган «Здоровья Каримову» номли гуруҳ администратори хабар берган.

Унинг сўзларига кўра, тафсилотлар унга маълум эмас, бундан ташқари унинг ўғли Ислом Каримовда (президентнинг набираси) у билан алоқага чиқиш имконияти йўқ.

Ушбу гуруҳ администратори ҳали президент ўлими расман эълон қилинишидан аввал саҳифада суний қон айлантириш мосламаси ўчирилганини ва Каримовнинг жанозаси Самарқандда бўлиб ўтиши ҳақида хабар жойлаган эди. Бу эса унда ишонмаслик мумкин бўлган, аммо эътибор қаратишга арзийдиган ўз  ишончли ахборот манбалари борлигини билдиради.

Эслатиб ўтамиз, дафн маросимидан олинган суратларга кўра, Гулнора Каримова ўзининг сингли Лола Каримова-Тиллаевадан фарқли ўлароқ отаси билан видолашув маросимида иштирок этмади.

Гулнора Каримова жамоат назаридан 2013 йилда йўқолган эди. Оврўпада унга нисбатан қатор коррупция жиноятлари учун жиноий ишлар очилгач у Ўзбекистонда норасмий уй ҳибсига жойлаштирилган. Шундай кейин у фаол равишда ўз оила аъзолари, шунингдек юқори лавозимли мансабдорлари ва Миллий хавфсизлик хизмати раҳбарлари ҳақидаги маълумотларни ўзининг Твиттер-аккаунти орқали фош қила бошлаган эди. Каримовани интернетдан маҳрум қилиб, тўлиқ изоляция режимига ўтказгунга қадар, у кўплаб фош қилувчи маълумотларни тарқатишга улгурди. Ўшандан буён у ҳақда аниқ бир хабар йўқ.

Каримованинг йирик коррупция операциялари бўйича шериклари бир неча суд жараёнлари давомида маҳкамага тортилиб узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. Улар ҳақиқатдан ҳам жазони ўтаяптими ёки йўқ – бу маълум эмас. Маҳкамага тортилганлардан бири Екатерина Клюевани айблов ҳукми чиқарилгандан сўнг шаҳарда кўришган.

ЎХҲ хабарлар бўлими