Ҳар лаҳза ва ҳар замоннинг манзараси бошқа ва ажойибдур

Ҳар лаҳза ва ҳар замоннинг манзараси бошқа ва ажойибдур
42 views
27 September 2016 - 7:00

1841Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ

САЁҲАТ ХОТИРАЛАРИ

(3)

Бокудан ёинки Туркистоннинг ҳар бир шаҳридан тўғри «Минерални вода»1 маъдан сувлари мухаттасиға ёинки маъдан сувини энг охиргиси Кисловодскиғача, белат берилур. Минерални водадан Кисловодскиғача 61 чақирим бўлуб, Эсинтуки ва Петигўрскидаги маъдан сувлари шул ародадур.

Масалан, Минерални водадан биринчи мухатта Бештоғ, андан Петигорски шаҳри, андан Эсинтуки шаҳри, андан Кисловодски шаҳриға борилур. Бештоғдан Темурсуйи (Жализнувудски) шаҳри 7 чақирим бўлуб, бошқа бир бутоқ ила кетиладур.

Мавсум замонида бу шаҳарларнинг ҳар биридан 1,2 ва 3 синфлик қаторлар ҳар ярим соатда ҳар тарафға юриб турарлар. Бу шаҳарлар орасидаги темур йўллар тамоман икки хатлиқдур. Мазкур шаҳарлар кичик бўлсада, ниҳоятда катта ва олий вагзаллар бино қилинибдур. Биз Минерални водадан тўғри Нарзан суйи Кисловодски маъданиға кетдук. Икки тараф ям-яшил, вагўнимиз соядор ва ери кўрунмас ёввойи беша* орасидан кетар.

Бештоғнинг катта тоғ тепалари доимо бошиға оқ абрдан салла ва чодир* ўраган. Бу тоғларнинг тепасидан охириғача тамоман ўрмон (беша) қоплаган ва булутнинг аксила ажойиб ва кўргон ила манзарасидан тўйёлмайдўргон бир шакли назарфириб* ташкил этар.

Тоғ этакларидаги қишлоқларни бутун қудратнинг ажойиб, рангоранг гул ва чаманлари табиий зийнат берилган. Шаҳарлари бўлса, фавқулодда чаҳорбоғ ва сунъий гулистонлар ила ўхшатилиб, дилрабо ва манзарфириб хосият пайдо этгандур. Бул масофат тамоман ўрмон, чаманзор, гулистон ва ҳар ерда ажойиб кўшку иморатлар бино этилгандур

Баъзан икки тараф буюк тоғ, баъзан бир тараф туби йўқ зов, баъзан мусаттаҳ*. Ва бир замон кўрарсан, оризали*, хулоса, ҳар лаҳза ва ҳар замоннинг манзараси бошқа ва ажойибдур.

Вожиби таоло ҳазратларининг қудрати комиласи ҳузурида инсон сари фарр* ва бурдаи убудият* бўлур.

3-июн. Кисловодскиға етдук. Бу шаҳар, тахминан, 2030 минг халқликдур. Тўрбеш ошиёналик меҳмонхона ва ҳар бири биздаги «қулуб» ёинки мадрасалардан катта бир неча мусулмон ҳаммомлари, ости ҳаммом, усти мағозин, онинг усти меҳмонхоналар ва буларға чиқмоқ учун «осонсур»2 мошиналари бино қилинибдур. Темур йўл идораси, 5060 зина ила чиқилатургон катта ва мусаттаҳ бир тепа устида бир неча таноб ерлик бир чаҳорбоғ ила энг катта бир неча табақалик бир иморат ясабдурким, кечау кундуз мусиқи, рақс ва таом мавжуддур

Бу чаҳорбоғдан бир неча юз зина ила баланд тепалар устиға чиқилур. Алон биз Кисловодскининг энг баланд тепаси устида ва денгиз юзасидан 3000 фут юқорида! Бул тепадан ҳар тарафдаги ажойиб манзаралару шаҳарнинг ҳар тарафға сочилган қитъаларини тамошо қилмоқдамиз. Мундан бошқа яна бир катта чаҳорбоғ борким, ичинда энг катта «Голирия», юзикки юз олчин узунликдаги равоқ ва қулублар мавжуд бўлуб, маъдан суйидан мил* ила келтуруб, шишадан мусаддас* ҳавзлар бино этиб, устида рус қизларини қўюбдурларким, ҳар кимға лоянқатъ* мажоний* сув берарлар. (Боғга кирган киши 20 тийин пул берур.) Дигар тарафда бир неча ерда мусиқилар, фавворалар, ҳар ерда гулистон ва сунъий гулхона, жавоҳирфурушлик, мева ва таомфурушликлардур

Чаҳорбоғ ичинда минглар ила халқ учун чой ва таом сарф этмоқға очиқ ҳаво ва ҳам бир неча табақалик кўшкларда жой тайёр қилингандур. Чаҳорбоғ хорижида яна маъдан суйидан келтурулган худойи миллар бордур. Маъданнинг сунъий ҳаммомлариға ҳар бир кирмоқ учун 75 тийин олинур. Ҳар бир киши учун. Эркак ва аёл учун бошқабошқа уй ва ҳам «ванна»лар бордур. Касал кишилар учун маъдан суйининг ҳарорати ва қанча турушликни табиблар (дўхтурлар) тайинлаб хат берарлар. Мен икки дафъа кирдим, 20 дақиқаданТуруш ер ҳар кун ярим сўмдан 15 сўмғача мавжуд бўлур. Таомға ҳар кун бир сўмдан ўн сўмғача сарф бўлур (маскаротсиз*)…

4 июнда Эсинтуки шаҳариға келдим. Шаҳар вагзалға муттасилдур. Ашёмни вагзалға қўюб, шаҳарни кездим. Эсинтуки маъдан суйи чашмасининг атрофида узунлиги. 2 чақиримдан зиёда пасту баланд катта бир чаҳорбоғ бино қилинибдурким, ичида Кисловодскидагидек бир неча ҳаммом ва қулуб ва ҳар ерда кўшк ва қуббалар ва шишадан ҳавзлар, ажойиб гулистон ва толорлар ва мусиқахоналар бино қилиниб, ичи сайёҳлар ила тўптўладур.

Мунда турмасдан Петигўрски шаҳриға келдим. Бу шаҳар каттароқ ва эликтрик трамвайлар ишлайдур. Мунда ҳам неча чаҳорбоғлар ва юзлар ила олчин узунлигида рангоранг шишадан бино қилинган катта кўшклар ва маъдан ҳаммомлари ва бу шаҳар уфқини манзараи ажибаси ила музайян қилган забаржад ранглик тоғлар бордур. Бу шаҳар чаҳорбоғларини юриб, кўча манзараларини ароба ва трамвай ила кезиб, кечроқ Железноводск (Темирсуйи) шаҳриға азимат этдим.

Темирсуйи шаҳрининг манзараси ҳар биридан ажиброқдур. Шаҳар тор бир водийнинг икки тарафида бино бўлиниб, ҳар тарафидаги забаржадлик тоғлар осмонға юксалур. Мунда энг дилрабо табиий бир чаҳорбоғ ичида ажойиб манзаралик рангоранг гулистон ва алар орасида юз олчинлар ила узилғон шишалик кўшклар ва анинг ичида китобхона, шатранжхона ҳам рақс ва мусиқи учун ажаб бинолар, таомхона, чойхона ва майхоналар бино қилинубдур. Чаҳорбоғ бир неча чақиримлар ила узайиб ва анинг бир тарафи 1722 сажинлик баланд бир тоғга марбут* бўлиб, бу тоғга бир морпеч* йўл ила чиқилур. Бу тоғдан мил ила Темирсу маъданидан сув келтирилубдурким, темур қубурдан шиддатлик буратда отилиб оқмоқда ва қўлни куйдуратурғон даражада иссиғдур. Муни совитиб, шишалик бир ҳавзда сақлаб, миллар воситаси ила рус дилбар қизлари ҳар кимға икром қилмоқдадурлар.

Ики пиёла бу сувдан ичдим, ўзимни қизитиб, бошимни оғритди. Бул сув инсоннинг қонини кўпайтурар экан.

Темирсуйи шаҳри боғининг тоғ тарафида оташ ароба учун араб усулида ва муаззинхоналик бино қилинган сутдек оқ бир қасри олийни узоқдан кўриб минорасидан масжид гумон қилиб эдим. Боғга кириб энг яқиниға бордимки, қаср атрофини алоҳида бир тоғ иҳота этиб, мунга махсус боғни темур панжаралар ила иҳота қилинибдур. Яна араб усулида дарвозалар қурулиб, барида кошин ила «Ассалому алайкум ва алҳамдулиллоҳ, омин» ёзилгандур. Устида русча «Кирмоқ мумкин йўқ» деб ёзибдурлар. Қоровулни топиб сўрадим.

Деди: «Бу қасрни Бухоро амири бино этиб эди. Ўзи баъзан мунда келарди. Вафотидан сўнгра ҳозирги амир бизни императўрға туҳфа этди». Ва алон, табиблар ва баъзи касаллар турадур. Ўтайлук, мунда тўймоқ қиммат, икки парча балиқ ила бир парча нон бирор бир сўм. Бир пиёла обжўш ёинки чой 1б—15 тийин. Хизматчиға ҳам берарсан. Кўп турғучи касаллар, албатта, хусусий хоналар ижара олиб, мошина қазонида ўзлари таом пиширадурлар. Ёинки нўмраға эмас, хусусий рус хоналариға тушаларким, арзонроқдур. Ажала шайтондур*. Эртароқ ақсойи сафарға* етмоқ учун букун уч шаҳарни кездим. Аммо бир вақт қарасам, белим, оёғим на бутун аъзом оғрийдур. На ўтурмоқ ва на ётмоқға тоқат йўқ. Минг кулфат ила мавқифға* етиб темур йўл ила оқшом яна Маъдан суйиға етдим. Мунда учтўрт соат қаторға интизор этдук.

Шуни-да ёзайин, Эсинтукида қолинфуруш эроний мусулмон мағозаси бор. Шарқнинг ҳар навъ матоиданда мавжуддур. Бир неча кундурким, жарида ўқуганим йўқ. Эрон Қафқаз жаридаларидан сўрадим. Йўқ! Ана, сизға мусулмоннинг катта саводхонаси. Ватандан ва бутун олами исломдан хабарсиз яшайдур, оҳ

Бу маъдан сувлариға ҳар навъ касаллар келур. Қартайган, бир мушт ила охиратға кўчатургон мўйсафид бойлар, боши қалтирайтургон чоллар, ҳолсиз генераллар, бинисидан* тутсанг, жони чиқатургон сил ва қонсизлар, кўб ўқугон, мияси ачиган талабалар ва муаллимларХулоса, ҳар навъ касаллар кўринадур

Табиий, юролмайдургон қаттиғ касаллар дўқтурхоналарда бўлиб, чйқмайдурлар. Аммо касалдан зиёда шавқу шаторат* ила келиб, ичкулик этиб, фаҳш ва бузуқликлар ила касал бўлиб кетадургонлар кўп кўринур. Петигўрскнинг мавсуми биринчи мойдан 5 сентябрғача бўлуб, ушбу касалликларга нафъ этар: оёқ оғруқи, сингир3 хасталиги ва бир неча тери (жалд) хасталиклариғаЭсинтуки мавсуми 10 мойдан 10 сентябрғача: меъда хасталиги, йўтал (сулфа), жигар хасталиги, сингир ва бошқаларғаКисловодскининг мавсуми биринчи июндан биринчи ўктабрғача: юрак, сийна ва бошқа маразларға фойда этарЖелезноводскининг мавсуми 15 майдан биринчи сентябрғача: қонсизлик, бош айланиб, кўз тинмоқ ҳам сингир ва асаб хасталиклариға нафъ қилур.

Ростўф, 5 июн,
«Ойна» ж., 1914 йил,
37-сон, 880886-бетлар
.

 (Давоми бор)

 1.Муаллиф гоҳ «вўда», гоҳ «вода» ишлатади. Ўзгаришсиз қолдирилди.
2.Эскалотор
3.Асаб

*
Беша – тўқай, чакалакзор
Чодир – рўмол
Назарфириб мафтункор, жозибали
Мусаттаҳ текис, ясси
Оризали сунъий ўрмон
Сари фаррбошдаги тож
Убудият бандалик таомили
Мил қувур
Мусаддас – олти қиррали маъносида
Лоянқатъ – тўхтовсиз
Мажоний текин
Маскарот спиртли ичимликлар
Марбут туташ, боғланган
Морпеч – илонсўқмоқ, ёлғизоёқ йўл; ўймакор нақшнинг бир тури
Ажала шайтондур – шошқалоқлик шайтониинг иши
Ақсойи сафарға – сафар якуни
Мавқиф – бекат
Бини – бурун
Шаторат – эпчиллик