Мирзиёев “Абу Сахий” бозорини Лола Каримовадан олиб ўз куёвига бермоқда

Мирзиёев “Абу Сахий” бозорини Лола Каримовадан олиб ўз куёвига бермоқда
50 views
27 September 2016 - 15:16

%d1%81%d0%b0%d1%85%d0%b8%d0%b912016 йилнинг 25 сентябр куни “Абу Сахий” буюм бозори офисига вақтинчалик Ўзбекистон президентлиги вазифасини бажараётган Шавкат Мирзиёевнинг куёви Ойбек Турсунов келган, ва бозорнинг амалдаги раҳбарияти билан суҳбат ўтказган, – дея хабар беради Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ)нинг Тошкентдаги манбалари.

“Суҳбат давомида О. Турсунов “Абу Сахий” фаолиятининг умумий текширилиши бозор ҳудудида дўконларга эга ёки дўконларни ижарага олувчи тадбиркорлар ишига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини айтган. Шунингдек Ойбек Турсунов маҳсулотларни давлат божисиз импорт ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи “Абу Сахий-Карго” компанияси ўз фаолиятини аввалги режимда давом эттиришини таъкидлаган. Бундан ташқари у тез орада бозор тадбиркорларига баъзи енгилликлар ва афзалликлар берилишини, хусусан барча дўконлардан касса аппаратлари олиб ташланиши ва нақд пулни йиғиш бўйича режаларни бекор қилинишини баён қилган”,- дейди Тошкентдаги манба.

Уларнинг айтишича, вақтинчалик Ўзбекистон президентлиги вазифасини бажараётган Шавкат Мирзиёевнинг куёви “Абу Сахий” раҳбариятидан ушбу хабарни тадбиркорларга етказишларини сўраган. “Абу Сахий” бошқарувчилари билан суҳбат давомида у ўзини, Ўзбекистоннинг биринчи президентининг кичик қизи Лола Каримова-Тиллаевага тегишли бўлган бозорнинг эгаси каби тутди”, – дея таъкидлайди Ойбек Турсунов ва буюм бозори рахбарияти ўртасидаги бўлиб ўтган суҳбат гувоҳлари.

Шубҳасиз, Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ўлимидан сўнг қўли ечилган одам каби, ўз устози қизларининг мол-мулкларини тортиб олишни бошлади.

ЎХҲ хабарлар бўлими