Эр бош урмас бошқаролмас ишина

Эр бош урмас бошқаролмас ишина
84 views
29 September 2016 - 6:00

xorazm_rasmiМАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Зор бўлар

Яхшиликда элга ўзин танитган –
Олқиш олар, даражаси зўр бўлар.
Ёмон бўлиб, яхшиликни унутган –
Иззатин йўқотар, итдан хор бўлар.

Мунгли бўлар муродига етмаган,
Чиркин бўлар Ҳақ амрини тутмаган,
Ўз ризқига ҳеч қаноат этмаган,
Кўзин тикар, тўймас, ошга зор бўлар.

Ҳар ким ёмонласа, тенги-тўшини,
Ўзи мушкул этар осон ишини,
Ким ишлатмас ақли билан ҳушини,
Этган ишин билмас, шармисор бўлар.

Зеҳни ўтмас бўлар ёшдан чақилган,
Ихтиёрсиз бўлар қўли танғилган,
Курашда йиқилган, жангда енгилган,
Ичи тўла номус билан ор бўлар.

Ғайрати кам бўлар ҳар қаҳри ознинг,
Ҳовури паст бўлар мотамда сўзнинг,
Уйига борсангиз, бир бениёзнинг,
Юраги сиқилар, кўнгли тор бўлар.

Ким балони сотиб олса бошина,
Ўтин қалар ғанимлар оташина,
Эр бош урмас бошқаролмас ишина,
Бошқаролса, гулба-гулдир, эр бўлар.

Ҳаргиз тавба этмас йўлидан озган,
Ўт ёқсанг, қайнамас, бир қуруқ қозон,
Азалда феълига шумлик ёзилган,
Ёвуз мусаллатга сазовар бўлар.

Хазона дўнибдир умрим тар гули,
Назари паст бўлар, элдан умидли,
Беиқбол, ёзиқли, ёмон кўргули,
Дучор бўлса, бир ёмонга ёр бўлар.

Йўлда-изда, кўрсанг ҳар кас ғуломни,
Ундан аямагин Тангри саломин,
Ким ўқиб унутса Ҳақнинг каломин,
Қиёмат кун икки кўзи кўр бўлар.

Ҳали, мушкул бўлар, куйиб-ёнганинг,
Кўнгли шикаст топар ҳаром еганнинг,
Қастдан рўза, намозини қўйганнинг,
Ўзи кофир, билинг, жойи дор бўлар.

Махдумқули, сўзла, ҳар не билганинг,
Ўзингга кам деб, бил, айтмай ўтганинг,
Тарашлаб, нақшла, дилга келганинг,
Сендан сўнггиларга ёдигор бўлар!

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди