Мирзиёев Ўзбекистон президенти хавфсизлик хизматининг 200 та ходимини ишдан бўшатди

Мирзиёев Ўзбекистон президенти хавфсизлик хизматининг 200 та ходимини ишдан бўшатди
160 views
29 September 2016 - 19:03

1332925-1-1475133114Вақтинча Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ўзининг 2016 йил 28 сентябр кунги буйруғи билан республика президенти хавфсизлик хизматининг 200 та ходимини ишдан бўшатди, – дея хабар бермоқда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ)нинг мамлакатдаги манбалари.

Уларнинг айтишича, янги президент томонидан имзоланган ҳужжатда, ишдан бўшатилишларнинг расмий сабаби сифатида гўёки “президент хавфсизлик хизмати фаолиятини оптималлаштириш ва ходимлар сонини қисқартиришга бўлган эҳтиёж” дея кўрсатилган. “Аммо президент хавфсизлик хизматининг ишдан бўшатилган ходимлари ва қолаверса бошқа ишчилари ҳам бунга ишонишмаяпти. Президент хавфсизлик хизмати ходимларининг, Мирзиёев Каримовнинг тан соқчиларини ишдан бўшатиш билан ўзининг қўриқчиларига жой очаётганига ишончлари комил”,- дейди ЎХҲнинг Тошкентдаги манбалари. Уларнинг фикрича, агарда МХХ раҳбари Рустам Иноятов бу ходимларни МХХнинг бошқа тузилмаларига ишга жойлаштирмаса, у ҳолда бўшатилган 200 киши умуман ишсиз қолиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, сиёсатшунос Усмон Хақназаровнинг шу кунларда ЎХҲнинг расмий сайтида эълон қилинган ўзининг “Ислом Каримовнинг “табиий” ўлими қандай уюштирилган эди” дея номланган мақоласида, вақтинча Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев, янги президентни қўриқлаш учун Москвадан 30 нафар Россия федерал хавфсизлик хизмати офицерлари келгани сабабли, М.Тохирий бошчилигидаги президент хавфсизлик хизматидан воз кечишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими