Гулнора Каримованинг зулматдан чиққан фарёди: “Кечиринг она, мен бошқа чидай олмайман!”

Гулнора Каримованинг зулматдан чиққан фарёди: “Кечиринг она, мен бошқа чидай олмайман!”
360 views
05 October 2016 - 1:16

b54cb83d947af473ed3e5dc2aa37876bГулнора Каримова Twitter орқали онасига мурожаат қилди.

Бугун, 2016 йилнинг 4 октябр куни Ўзбекисто биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова Twitter орқали ўз онасига мурожаат қилди ва Шавкат Мирзиёев томонидан ҳокимиятнинг эгаллаб олинишига ўз муносабатини билдирди. “Менинг отамда фақат битта ўғли бор эди. Лекин унинг ўлимидан сўнг иккинчи ўғил пайдо бўлди”, – деб ёзади Гулнора Каримова Шавкат Мирзиёев ҳақида ва уни “қаллоб” деб атайди. 

Гулнора Каримова ўз мактубида мамлакатнинг баъзи юқори мансабли кишиларини исмлари билан эмас, балки лақаблари билан тилга олади. Масалан “чўлоқ” дея у, узоқ йиллардан буён умуртқа чурраси сабабли чўлоқланиб юрадиган МХХ раҳбари Рустам Иноятовни назарда тутади. Ўзбекистон биринчи президентининг тўнғич қизининг фикрича, “чўлоқ” ўзининг асосий мақсадига  эришди ва энди Салим, Ҳаёт ва ўзининг атрофидаги бошқа шахслар билан хурсандчилик қилиб, чой ичмоқда.

ЎХҲ хабарлар бўлими

* * *

Гулнора Каримованинг мактуби

“Жаҳаннамнинг тўққиз айланаси уч йилдан ортиқ вақт давом этмоқда… Узоқ вақтми? Чексиз узоқ…  Ҳар тарафдан жуда кўп оғриқ қуйилиб келмоқда… Ичим дардга тўлган, бўғмоқда… бир зум ҳам қўйиб юбормайди…  Мени батамом ўчириб ташлашгандек туюлаяпти, зўрдан нафас олаяпман – демак расман тирикман. Яхшиликка ишонсанг, ибодат қилсанг, сўрасангу, лекин у бўлмаса, ҳеч нарсани бундай тушкунлик билан солиштириб бўлмайди… Уфқ ортидан ҳам ҳеч нарса кўринмайди. Ҳамма жойда бир хил нарса… Яна тун ва яна зулмат… ўтирғичда ғамга ботаман… Ўтирғич билан қардош бўлиб қолдик, гоҳида унга: “Дўстим, юр мен билан, анови қоронғу уйга, ёлғиз ўзим қўрқаман”,-дегим келади. Дўстим маъюс сукут сақлайди… гўёки бош силкиб, эртага уни яна ҳудди шу ерда кўришимга имо қилаётгандек. Яна тонг отади, яна қайғу, яна оғриқ… Қуёш йўқ… Ёлғиз… Барча ўйларим бир нарса ҳақида… Қизим қандай экан? Бугун нималар қилди экан? Йиғлаяптимакан? Чидаб бўлмайди… Ҳамма нарсанинг ҳам охири бор, аммо охиридан аввал узоқ давом этувчи охири бор, ундан сўнг яна охири, ва яна… ва яна. Борган сайин ўлимдан кўпроқ қўрқяпман… Мен бу оламдан кўз юмганимда, илтимос, ҳаётдан завқланиб яшанг болаларим! Илтимос, мен ҳақимда қайғу ва ачиниш билан ўйламанг. Табассум қилинг 🙂 Биргаликда яшаган вақтимиз  бахт эди… Буни эслаб… Шулар учун яшашга ва таслим бўлмасликка арзийди!!!

Ҳаммаси ўтиб кетади, ва бу ҳам албатта ўтади. Таслим бўлма, сабр қил… Тарорлайман ўзимга қайта ва қайта. Бу иборалар ўзимни тинчлантирин учун бир дори каби бўлиб қолди… Аммо булар ҳам ёрдам бермаяпти… Энди фақатгина ишонч қолди халос… Кўпинча, умуман кучим қолмаганда, Худо билан гаплашаман… ёлвораман ва сўрайман: “Бу барча ёмонликлар қачон тугайди?”

Шундай бир лаҳза борки, бу пайтда инсон ўзини қўрқув ва таваккалдан ҳатлаб ўтишга мажбур қилади, менимча шунинг учун ҳам мен ёзишга қарор қилдим.

Ўша ўтирғичда ўтирган ҳолда ёзаяпман, ва бир вақтнинг ўзида ўйлаяпман… Фикрлар оқими чексиз… бундан эса ақл хиралашяпти…

Мен нима учун азоб чекаяпман ва қон тўкаяпман? Жавоб ҳали ҳам зулмат мавжуд бўлган зулматда, унинг ортида зулматдан ҳам қўрқинчлиси… унинг ҳам ортида яна бошқаси… чексиз зулмат… Мен қонга кўникиб ҳам қолдим… Томирларимни кесгим келаяпти…

Янги Ўғилми?

“Катталар сонларни жуда ҳам яхши кўришади”, – дея таъкидлаган бир вақтлар Антуан де Сент- Экзюпери. Отамнинг севимли китоби. Ўзини менинг отамнинг ўғли деб атаган “қаллоб”нинг тинчланиши учун яна қанча банк ҳисоблари керак? Отам ҳеч қачон унинг иккита ўғли борлигини айтмаган эди. Янгисининг исми Шавкатми??? Лекин нега у Миромонович?! Ўғил диққат билан конституцияни сакраб ўтди ва отанинг васиятига (Н.Ю) тупурдими? Ўзбек Берияси ўғил кўринишида қайта туғилдими? Адолат?! Шундай бўладики, ўғил ота учун жавоб бермайди, аниқроғи, у аллақачон жавоб бермаяпти.

Тож қўриқчиси…

Чўлоқ кутган зафарли сўнгига эришди. Бахтдан ёшариб кетди… Энди қувилган душманлар билан суҳбатлашаётганида, пардаларни ҳам ёпмайди. Барча қувилганлар умумий бир оила бўлди. Салим чой қуяди… Шариф асал беради… Nothing personal it’s just business…

Она? Умид қиламанки онажон.

Ҳеч қачон шафқатсизлик ота билан видолашишга таъқиқли муҳр қўйишга қодир деб ўйламаган эканман. Ўз қизини қамаб қўйиб, отаси билан видолашишга тўсқинлик қилиш, қариндош деб аталмиш бундай инсонлар учун ўз-ўзини қондириш бўлиши ҳеч қачон ақлимга ҳам келмаган ва тушимда ҳам кўрмагандим. Бақиргинг келади одам? Лекин нега?! Ким ҳам эшитарди? Яна халқ душмани деб эълон қилишади… Суякларни эзишадими? Аста-секин ўлдиришадими? Бундан ортиқ яна қаерга секинроқ… Қаерга? Жавоб ҳали ҳам келмаяпти, балки у умуман йўқдир? Ва Бўлмагандир ҳам? Саволлар мияда қолмоқда… ҳар дақиқада… Хатоларга йўл қўйдимми? Қанча? Жазо? Ҳаммамиз ҳам гуноҳдан ҳоли эмасмиз… Аллақачон тавба қилганман, кечирим сўрадим… ёлвордим… яна сўрадим… Сўрайсан, лекин у тарафдан, ҳудди теннис ракеткаси билан ургандай, дарров қайтарадилар, илтижо ахлатга айланиб ортга қайтади.

Кечиринг она… мен бошқа чидай олмайман… Иманни қайтаринг…

Гулнора Каримова.”

* * * * *

Вопль Гульнары Каримовой из тьмы: “Прости, мама, я больше не могу!…”

Гульнара Каримова обратилась к своей матери через Twitter

Сегодня, 4 октября 2016 года, Гульнара Каримова, старшая дочь первого президента Узбекистана, обратилась через Twitter к своей матери и выразила свое отношение к узурпации власти Шавкатом Мирзияевым. «У моего отца был всего один сын. Но после его смерти появился второй сын», – пишет Гульнара Каримова о Шавкате Мирзияеве, которого называет «самозванцем».

В своем письме она упоминает некоторых высокопоставленных лиц страны не именами, а их прозвищами. Так, под «хромым» она, скорее всего, имеет в виду председателя СНБ Рустама Иноятова, который вот уже долгие годы хромает из-за грыжи позвоночника. По мнению, старшей дочери первого президента Узбекистана, «хромой» добился своей заветной цели и теперь от радости попивает чай с Салимом, Хаётом и другими людьми из своего окружения.

Информационный отдел НДУ

* * *

Письмо Гульнары Каримовой

Девять кругов ада длятся более трех лет… Долго? Бесконечно долго… Слишком много боли отовсюду льется … Боль переполняется во мне, душит… все время душит… Кажется меня стерли дотла, еле дышузначит жива формально… Ничто не сравнится с разочарованиям о том, что веришь в добро, молишься, просишь, а его не бывает…. Не видать и за горизонтом. Везде одно и тоже … Снова ночь и снова мрак…горюю на скамье… Я с ней породнилась, иногда охота сказать скамье: “Пойдем со мной подруга, в тот темный дом, мне одной страшно “. Подруга печально молчит… как бы кивая дает знать, что завтра ее снова увижу на том же месте… Снова утро, снова горе, снова боль…Солнца нет …Одна…Все мысли од одном… Как дочь моя? Что делала сегодня? Плачет ли она? Не выносимо … Всему есть конец, но есть за концом, затяжной конец, а за ним еще конец, и еще… и еще… Все больше боюсь смерти… Когда меня не станет, пожалуйста, наслаждайтесь жизнью, детки мои? Пожалуйста, не думайте обо мне с жалостью или грустью. Улыбнитесь 🙂 Прожитое вместе время было счастьем …Воспоминая …Ради них стоит жить и не сдаваться!!!

Все пройдет, и это тоже обязательно пройдет. Не сдавайся, терпи … Повторяю я себе вновь и вновь. Эти выражения стали таблетками для самоуспокоения… Но и они не помогают … Осталась лишь вера… Часто, когда уже нет сил, разговариваю с Богом… прошу и спрашиваю: “Когда окончится все это зло?”

Есть момент, когда человек заставляет себя переступить через страх и риск, кажется поэтому я решилась написать.

Пишу, сидя на той самой скамье, и одновременно думаю… Поток мыслей нескончаем … от него мутнеет разум…

За что страдаю и изливаюсь кровью? Ответ во тьм, там. где еще есть тьма, а за ней страшнее тьма… а за ней еще другая … бесконечная тьма… Уже привыкла я к крови… Охота перерезать вены…

Новый сын?

”Взрослые очень любят цифры “, – заметил однажды Антуан де Сент- Экзюпери. Любимая книга Отца. Сколько потребуется банковских цифр, чтоб угомониться для “самопрозванного” сыном моего Отца? Отец никогда не говорил, что у него два сына. Нового зовут Шавкат??? Но почему он Миромонович?! Сын аккуратно переступил через конституцию и наплевал на завещание Отца (Н.Ю)? Узбекский Берия возродился в сыне? Закономерность?! Произойдет так, что сын за отца не отвечает, точнее, он уже не отвечает.

Сторож короны…

Хромой дождался победного конца. Помолодел от счастья… Отныне он не задирает шторы, когда беседует с изгнанными врагами. Все изгнанные стали общей семьей. Салим чай разливает… Шариф мед подает… Nothing personal it’s just business

Мать? Надеюсь мама.

Никогда не думала, что жестокость способна, наложить печать с запретом попрощаться с Отцом. Никогда и в голову не могло прийти и присниться, что запереть собственную дочь и не дать попрощаться с Отцом, станет самоудовлетворением для так называемых родных людей. Хочется кричать? Но зачем ?! Кто услышит? Снова объявят врагом народа … Раздробят кости? Медленно убьют? Куда медленнее …Куда?! Ответ так и не приходит, а может его и нет? И не было? Вопросы ютятся в мозгу … каждую минуту… Наделала ошибок? Сколько? Наказание? Все мы не без греха… Раскаялась давно, просила прощения… молила… снова просила … Просишь, а на том конце, будто теннисной ракеткой, резко отбивают, просьба возвращается обратно, превращаясь в хлам.

Прости мам… я больше не могу … Верни Иман…

Гульнара Каримова”