“Жаҳон Банки Ўзбекистондаги мажбурий меҳнатга эътибор қаратсин!”

“Жаҳон Банки Ўзбекистондаги мажбурий меҳнатга эътибор қаратсин!”
24 views
05 October 2016 - 19:24

_91512906_alatЎзбекистоннинг Жаҳон Банки лойиҳаларига жалб қилинган туманларида пахта йиғим теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланилмоқда, деб хабар беради Тошкентдаги нодавлат Инсон ҳақларини ҳимоя қилиш алянси.

Жаҳон банкининг Ўзбекистонга инвестиция киритишининг асосий шартларидан бири мажбурий меҳнатдан воз кечиш ҳисобланади.

Олдинроқ, фаоллардан иборат “Қўрқмаслар” гуруҳи Бўка туман пахта даларида кўп сондаги шифокор ва ўқитувчилар, тарбиячилар пахта тераётганларига гувоҳ бўлган эди.

Ангрен

Суратдан биргина шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 600 дан ортиқ отряди борлиги англашилади.

Олот

Алянснинг билдиришича, Бухоро вилояти Олот туманида ҳам шифокорлар ҳар куни эрталаб соат 4 дан автобусларда пахта далаларига олиб кетилмоқда. Бироқ далаларда пахта деярли қолмаган сабабли, шифокорлар 4-5 килограмдан пахта теришларига тўғри келмоқда.

Ҳуқуқ фаоллари бир қатор ўқитувчилар, шифокорлар билан суҳбатлашганлар.

Жумладан, 28 мактаб директори Норқул Сафаровнинг айтишича, Олот туман мактабларининг 50 фоиз ўқитувчилари пахтага олиб чиқилмоқда.

Талабалар пахтага олиб чиқилиши рад қилинаётган бўлсада, қишлоқ хўжалиги ва касб коллежларининг талабалари ёталай пахтага жалб қилинганлар.

Пахта теримидан “Олот ҳаёти” туман газети ходимлари ҳам четда эмас.

Алянс фаоллари кузатувларини давом эттириб, Самарқанд вилоятида бўлганлар.

Пастдарғом туманида ҳам худди шундай шифокорлар, ўқитувчилар ва коллежларнинг учинчи босқич талабалари пахта теришяпти.

Маҳаллий яшовчиларнинг билдиришларича, Пастарғом тумани ҳокими кечки соат 8 дан тунги 3 гача мажлис ўтқазиб, раҳбарлардан пахтага чиқадиганлар сони кўпайтиришни талаб қилмоқда.

Бу воқеалардан воқиф бўлган алянс фаоллари Жаҳон банки ва Халқаро Меҳнат ташкилотига мурожаат қилиб, Ўзбекистонда мажбурий меҳнат қўлланилаётгани фактларига эътибор қаратишга чақиради.

Манба: bbc.com/uzbek