Огоҳ бўлинг, алданиб қолманг!!!

Огоҳ бўлинг, алданиб қолманг!!!
86 views
07 October 2016 - 9:26

imzo-chekmangДиққат! Бўлажак Президент сайлови хужжатларини сохталаштириш харакатлари бошланди.

Кеча 30.09.16й. куни фуқароларни алдаш компанияси, яъни барча махаллаларда “Паспорт режимини текшириш” бахонасида фуқароларнинг умумий рўйхати тузилиб, фуқароларга имзо қўйдириляпти.

Махалла раисларининг ушбу харакатлари ноқонуний, чунки “Паспорт режимини текшириш”  жараёнида фуқароларнинг имзолари талаб қилинмайди.

Ушбу харакатларнинг разил мақсади қуйидагилардан иборат:

1. тахмин: Ушбу имзоланган рўйхат фирибгарлик йўли билан “Ш.Мирзиёевга овоз беришни хохловчи” ларнинг расмий мурожаатига илова қилиниши мумкин.

2. тахмин: Ушбу рўйхатдан сайловда қатнашмаган сайловчиларнинг имзоларини сохталаштиришда фойдаланишлари мумкин.            

 3. тахмин: Ушбу имзоланган рўйхат сайловда сайловчиларнинг 100 фойиз иштирок этганлигини исботи тариқасида тўғридан тўғри Марказий Сайлов Комиссиясига тақдим этилиши мумкин.

 ОГОХ  БЎЛИНГ !

ХЕЧ ҚАНДАЙ РЎЙХАТГА ИМЗО ЧЕКМАНГ, АКС ХОЛДА

ИМЗОЙИНГИЗ ЎЗИНГИЗГА ҚАРШИ ХИЗМАТ ҚИЛИШИ МУМКИН

Адолатли сайлов сиз ва бизнинг келажагимизнинг гаровидир!

Кимда ким имзо қўйишга улгурган бўлса, зудлик билан махалла Раисларига ёзма Ариза билан мурожаат қилиб, имзоингизни бекор қилишни талаб қилинг ва Аризангизни иккинчи нусхасини сақлаб қўйинг.                           

Ундан ташқари, сайловда иштирок этишни хохламасангиз, сайловга берилган Таклифномаларини ўзингизда сақлаб қолинг, хеч кимга берманг !  Ушбу сайлов Таклифномалари сизнинг сайловда иштирок этмаганлигингизни исботи бўлиб хизмат қилади, яъни сайловда кўпчилик иштирок этмаса хам, сайловда иштирок этганлар сонини сохталаштириш холатларини исботлашга хизмат қилади.

Сайловдаги фирибгарликларни бартараф қилишнинг энг осон йўли – сайловни очиқ овоз бериш йўли билан ўтказишни талаб қилишдир. Бу талабни қўйишга хар бир сайловчининг хаққи бор.

Сайловни очиқ овоз бериш йўли билан ўтказишда сайлов бюллетенлари бўлмайди.  Хар бир сайловчи умумий рўйхатда шахсан овозини кимга берганини ёзиб, имзолайди ёки овозини хеч кимга бермаган холда барча номзодларни ўчираб ташлаш хуқуқига эга. Сайлов жараёни тугагач, хар бир сайлов участкасида ўтказилган сайлов натижалари эртаси куни тонгги газеталарда бир вақтда эълон қилиниши лозим ва уларни МСК умумлаштириб, Республика бўйича сайлов натижаларини эълон қилиши мумкин.            

Хушёр бўлинг, огох бўлинг, алданиб қолманг !

Ш.Рустамов
Хуқуқ химоячиси