Елена Урлаева ва Малоҳат Эшонқуловалар яна ушланди

Елена Урлаева ва Малоҳат Эшонқуловалар яна ушланди
15 views
09 October 2016 - 18:40

img_7392-1024x683Бугун Тошкент вақти билан соат 12.20 да Бухоро вилоятининг Олот туманида Елена Урлаева ва Малохат Эшонқуловалар ушланди.

Малохат Эшонуқулова уларни Бухоро вилоятининг Олот туманига олиб кетишгани ҳақида хабар беришга улгуришди.

Афтидан, уларнинг мобил телефонлари олиб қўйилган, чунки Eltuz.com мухбирининг улар билан алоқа ўрнатишга уриши самарасиз бўлди.

10 милут илгари сўнгги бор алоқа ўрнатишга уринган ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниёзованинг билдиришича, Еленанинг телефонини кимдир ўчирмоқчи бўлган бироқ у қўшилганича қолган ва Умида Ниёзова Ҳуқуқ ҳимоячиси ва милиция ўртасигаги қисқа диалогни эшитишга муваффақ бўлган.

У Елена Урлаеванинг яна узоқ вақт кутиб ўтирамизми, деган сўровига милиция ходимининг «Бошлиқ келса ўзи ҳал қилади. Менга кутиш буюрилган» деган жавобини эшитган.

«Мен милиция формасидаги йиртқичлар унга тағин зўровонлик қўллашмайди, деган умиддаман», дейди Умида Ниёзова.

Терим мавсумида фаолларнинг ушланиши тенденцияга айланган

Сўнгги марта Елена Урлаевани фотограф Темур Карпов билан Тошкент вилоятининг пахта даласида ушлашгани ҳақида Eltuz.com 6 октябр куни хабар берган эди. Шу куни Урлаева ва Карпов туман милиция бщлимида эрталабдан кечгача қолиб кетишган эди.

Таниқли Ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева ва мустақил журналист Малохат Эшонқуловалар ўтган йили ҳам пахта теримидаги мажбурий меҳнат мониторинги ўтказишаётганида ҳам бир неча бор ушланишган.

Жумладан, хоразмлик милиционерлар Малохат Эшонқулова ва Елена Урлаеваларни таҳқирли тарзда тинтув қилишганди.

Уларни ушлаш сабаби ўқувчилар, талабалар ва вилоятнинг турли муассасалари ходимларини пахта теримига мажбурланаётгани ҳақида йиққан ахборотлари бўлган эди.

Манба: Eltuz.com