Танқидсиз – мукаммалликка эришиб бўлмайди!

Танқидсиз – мукаммалликка эришиб бўлмайди!
70 views
10 October 2016 - 16:12
Ёдгор Обид

Ёдгор Обид

“Совершенству нет предела…”
И совершенства без критики не бывает…

“Мукаммалликнинг сўнгги йўқ…”
Танқидсиз – мукаммалликка эришиб ҳам бўлмайди!

Баъзи дўстларимиз, ҳатто, иш бошиданоқ диктаторлик аломатлари ва узурпаторлиги яққол кўриниб турганини тан олишса ҳам, нима учундир, “вақтинча президентлик вазифасини бажариб турган” Шавка Мирзиёновни танқид қилмасликка чақириб, танқид қилганларга ҳақоратли изоҳлари билан ташланаётганлари мени ҳайрон қолдиради…

Мен Мирзиёнов ҳақида аввал ҳам ёзганим учун, бу ҳақда кўп тўхталиб ўтирмаймаан…

Қизиғи, танқид қилмасликка даъватларида!

Унча – мунча ҳаётдан ва ҳаёт қонуниятларидан ҳабардор одам ҳечқачон танқидга қарши бўлмаслиги керак эди!

Ҳатто танқид остига олинаётган одам ҳам…

Мантиқан олиб қаралганда, танқидга чидамсизлик – мутаасибликка, диктаторликка олиб келиши шубҳасиз!

Ҳозирги уларнинг ҳимоя қилаётганлари бўлган шахс, ўз ишининг бошиданоқ ўта мутаасиб, ўта жоҳил диктатор эканини кўрсатиб бўлди…

Ривожланган давлатларда ўз президентлари ҳақида мақтов гап ёзиш ҳатто уят ҳисобланади!

Шавкачилар эса, аввалги “дода”ларининг бадани совимай туриб, янгисини “дода”га айлантириб қўйишди!

“Янгиликлар киритаётган” эмиш…

Қанақа янгилик?

Ҳеч бўлмаганда, пахта тераётган врачлар ва бошқа медицина ходимлари, студентлар, ўқитувчилар ва бошқаланинг мажбурий меҳнатга ҳайдаб чиқарилаётганлари ҳақида бирор ижобий иш қилдими?

Бу – бугунги долзарб масала эмасми!

Аҳоли ҳаётини озроқ бўлса ҳам енгиллаштириш борасида бир иш қилдими!

Нимасини мақтаб юрибсизлар…

Ундан кўра, бор ҳақиқатни айтганингиз кўпроқ фойда келтирмасмиди?

Демократия деганлари, аввало, ҳалқ ва мамлакат манфаатлари ҳақида қайғуришдан бошланади!

Танқид ва танқидга тўғри ёндошишдан, ўзи учун ҳулоса чиқариб олишдан, кимнинг кимлиги кўринади!

Ёдгор Обид

Манба: Facebook.com