Турон телевиденияси синов эфирларини бошлади

Турон телевиденияси синов эфирларини бошлади
78 views
11 October 2016 - 11:34

Vector Satellite Technology ConceptТурк жўғрофияси учун мўлжалланган теле кўрсатувларга ихтисослашган Турон телевиденияси ўзининг эфирларини бошламоқда. Синов эфирларини узата бошлаган Турон ТВ, Озарбайжон ва Туркия туркчасида, шу жумдладан туркчанинг турли лаҳжаларида сиёсий, ижтимоий, маданий ва маърифий дастурларни томошабин эътиборига ҳавола қилишни режалаштирмоқда. Агарда канал бутун Турон оламига эфир узатадиган бўлса венгерча, финча, мўғулча ва бошқа Турон тилларида эфир узатиши мақсадга мувофиқ бўларди.

Astra 5B сунъий йўлдош орқали деярли барча Турк жўғрофиясини қамровчи ҳудудда фаолият кўрсатадиган Турон ТВ синов эфирларини бошлади. Канални Туркиядан ҳам сунъий йўлдош антенналари ёрдамида осонгина томоша қилиш мумкин. Ҳозирда паробол антеннаси катта бўлган ва Türksat сунъий йўлдошини сигналларини ушлай оладиган антенналарнинг бир қисми ҳеч қандай бурчак ҳолатини ўзгартиришига эҳтиёж йўқ, сигналларни ушламаган антенналарнинг эса паробол антенналарига иккинчи бир LNB ўрнатароқ 31.5 даражага созлаб канални кузатишлари мумкин бўлади.

Турон ТВ аввалига Озарбайжон ва Туркияда эфирга чиқиш билан иш бошлаб, кейинги босқичларда Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қрим эфирларида ўз туркчаларидаги дастурларни бериб боради. Ўртоқ туркчани яратишга ўз ҳиссасини қўшишни истаган каналимиз шунингдек сиёсий, маданий ва ижтимоий дастурлар яратишни режалаштирмоқда.

Телеканал Türksat ўрнига AstraSat орқали эфирга узатилишининг асосий сабаби молиявий ҳолат билан изоҳланар экан, имконларнинг кенгайиши ҳолида келажакда Türksat сунъий йўлдошидан эфирга чиқиш шартлари ҳам режалаштирилмоқда.

Турон ТВни томоша қилиш учун ўз сунъий йўлдош сигнали қабул қилувчи қурилмангизда Astra 5B сунъий йўлдошини танлаб, созлашларини қуйидагича ўзгартириб чиқишингиз лозим бўлади:

AstraSat 5B 31.5 даража

Частота: 11817 Вертикал;

Белги тезлиги: 27500; FEC: 3/4

Шунингдек Турон ТВ, ҳали ишга тушириш босқичида бўлган интернет саҳифаси, www.kanalturan.com номи остида фаолият кўрсатади.

ЎХҲ таҳририяти