Ўша ўша буйруқбозлик, “ура ура”чилик, халқдан иҳоталаниш, унинг кўзига чанг пуркаш…

Ўша ўша буйруқбозлик, “ура ура”чилик, халқдан иҳоталаниш, унинг кўзига чанг пуркаш…
86 views
12 October 2016 - 12:36
Улуғбек Ашур

Улуғбек Ашур

Шавкат Мирзиёевга қарши норозилик ва қаршиликни, уни танқид қилишни ҳозирдан бошлаш керак! У билан мулоқот, мунозара натижаси хар доим нолга тенг бўлади. У билан муросага бормоқчи бўлганлар эса – ўзбекнинг душмани.

Атрофга бир назар солинг, нималар бўляпти Ўзбекистонда? Ўша ўша буйруқбозлик, “ура ура”чилик, халқдан иҳоталаниш, унинг кўзига чанг пуркаш…

ОЗОДЛИК радиосидаги хабардан: “Бош вазир бориши эҳтимоли бўлган кўчаларга шошилинч тарзда асфальт ётқизилган.”

Илгари Озодлик радиосига гапирган мутахассис, технологияга зид тарзда шошилинч тарзда ётқизилган асфальт сифатсиз бўлиши, қору-ёмғирлардан сўнг кўчиб, бузилиб кетиши ҳақида гапирган эди.””

Айнан шундай. ШМ Жиззах вилоятида хокимлик пайтида, тадбиркорларни пулига қурдирган барча иншооатлари, у Самарқандга кетар кетмас, нураб тушган.. Хар йили миллионлаб пул сарфланиб қайта таъмирланадиган бу бинолар ва йўллар хамманинг жонига тегиб кетганди. Энди ШМнинг бу “Зарбдорларча қуриш” лойиҳаси бутун республикага ёйилади.

Афсуски, Ватанимиз билан боғлиқ барча нохуш башоратлар амалга ошадиганга ўхшайди…

Улуғбек Ашур

Манба: Facebook.com