Ҳавозин воқеаси

Ҳавозин воқеаси
81 views
13 October 2016 - 5:00

madina-nabiyАлихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 98

(давоми)

ҲАВОЗИН ВОҚЕАСИ

Яна шул еттинчи йилнинг барот ойида Расулуллоҳга шундай хабар етдиким, Маккагача икки-уч кунлик Турба деган ерда Ҳавозин қабиласидан бир фирқа кишилар чиқиб, Исломга қарши ҳаракатда бўлмишлар.

Буни англаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўттиз кишилик бир бўлук аскарга Ҳазрати Умарни бошлиқ қилиб, алар устига юбордилар.

Кечаси юриб, кундузи яшириниб, душман ерига келиб қарасалар, алардан ҳеч нарса бу жойда қолмабдур.

Буларнинг келишларини билиб қолишиб, олдинроқ тоғма-тоғ қочиб кетмиш эдилар.

Бу ердан бошқа ёққа ўтишга Расулуллоҳдан рухсат бўлмаган эди. Шу билан ҳеч ерда душманга учрашмай, уруш-талашсиз Мадинага қайтиб келдилар.

(давоми бор)