Дин – Эътиқод – Мунофиқлик учбурчаги…

Дин – Эътиқод – Мунофиқлик учбурчаги…
50 views
13 October 2016 - 11:47
Ёдгор Обид

Ёдгор Обид

Дунё аҳлининг асосий қисми – бирор динга эътиқод билан яшайди.

Бир – бирлари билан алоқада бўлишлари – ҳаёт талаби.

Бир диндаги одам – бошқа диндаги замондошига нисбатан холислиги, бағри кенглиги мавжудлигини ҳечким инкор қилмайди..

Албатта, мутаасиблардан ташқари…

Ким қандай динда бўлиши, ҳатто атеист ёки акмеист бўлса ҳам, асосан – ҳалол ва тўғрисўзлигига қараб, бир – бирларини ҳурмат қилишлари мумкин…

Фақат бир динни тарк этиб, бошқасига ўтганларни ҳеч қайси диндагилар ва турли эътиқод эгалари ҳам ёмон кўришади!

Нимага?

Чунки, менинг кузатувларимга кўра, бир диндан осонгина бошқа бир динга ўтганларда туб эътиқод бўш ва юзаки бўлиши кўпчиликка маълум.

Бунинг замирида эса, мунофиқлик ётади.

Танлаган динларига эътиқод эмас, балки шу диндан фойдаланиш мақсадлари очиқ кўриниб туради.

Мунофиқдан ҳалоллик, холислик, тўғрилик ва тўғрисўзлик сифатларини кутиш – амримаҳол…

Шунинг учун ҳам Қуръони Каримда ҳам, бошқа диний китобларда ҳам мунофиқлик ва мунофиқларга алоҳида ўрин берилган.

“Мунофиқ” – энг оғир ҳақоратлардан ҳисобланади…

Ёдгор Обид

Манба: facebook.com