Пасткашликни тўхтатинг ўртоқ Мирзиёев!

Пасткашликни тўхтатинг ўртоқ Мирзиёев!
103 views
14 October 2016 - 10:04

______________tri_spiska_specsluzhb_uzbekistana_v_borbe_s_ekstremizmom__________Кеча, 13 октябр куни Андижон шаҳриниг Боғишамол даҳасидаги бир қанча хонадонларда ноқонуний тинтувлар ўтказилган.

Тинтувлар асосан эркаклари Андижон воқеалари сабаб қамалган ёки Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган хонадонларда ўтказилган.

Кекса онахонлар ва аёлларни қўрқитишиб, кўзга кўринган буюмларни кўтариб чиқиб кетишган. Тинтув нима сабабдан бöлаётганлигини ва нарсалар нимага олиб кетилаётганлиги ҳақида биронта ҳам маълумот хонадон эгаларига айтилмаган.

Эркаклари йўқ хонадонларга кириб аёлларни бундай қўрқитиб, молмулкини олиб чиқиб кетиш ПАСТКАШЛИКДИР!

Барча бефарқ бўлмаган инсонларни ушбу аянчли ва хавотирли ҳодисалар юзасидан Ш. Мирзиёев виртуал қабулхонасига мурожаат қилиб, бундай ПАСТКАШЛИК ВА НОМАРДЛИКНИ тўхтатилишини талаб қилиб мурожаат қилишларини сўрайман. Айниқса Андижонликларни.

Кеча бошқаларни хонадонида бўлаётган бу адолатсизликлар бугун сизни уйингизда қайтарилмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Шундай экан ҳақиқат учун курашинг хурматли ватандошларим!

Дилобар Эркинзода

Манба: www.facebook.com

* * *

Сўнгги кунларда ахборот анетликлари сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон куч ишлатар органлари томонидан шу каби ғайриқонуний ва босмачилик кўринишидаги тинтувлар ўтказилаётганлиги ҳақида кўплаб хабарлар тарқалмоқда.

И.Каримов президентлик даврида ҳам ҳатто бу даражадаги ҳатти-ҳаракатлар кузатилмаган эди, ёки камдан-кам учрар эди. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Ш.Мирзиёев аввалги президентдан ҳам ўтадиганга ўхшаяпти.

ЎХҲ таҳририяти