Саудия режими тиз чўктира олмаган олим Сулаймон Улвон

Саудия режими тиз чўктира олмаган олим Сулаймон Улвон
112 views
14 October 2016 - 10:08
Сулаймон Улвон

Сулаймон Улвон

Ислом умматининг таниқли олимларидан бўлган Шайх Сулаймон Улвон Саудия ‎режимининг “айтганларимизни қабул қилсанг 15 йиллик жазо муддатини бекор ‎қиламиз” деган таклифига “бошимни кессанглар ҳам мен буларни қабул қилмайман” ‎деб жавоб берган. Шайхнинг ҳаётини ўрганадиган бўлсак, унинг шахс сифатида 1990-‎йилги Кўрфаз Инқирозидан бугунги кунгача давом этиб келаётган режим ва мухолифат ‎ўртасидаги алоқаларга ойдинлик киритувчи эканлигини кўрамиз.‎

Шу йилнинг август ойида 15 йил қамоқ жазоси олган олим Шайх Сулаймон Улвонга ‎режим икки нарсани эълон қилса озод қилинишини ва тергов-суриштирув ишларини ‎тўхтатилишини таклиф этган:‎

‎1.‎ Саудия бошқарувчиларининг машруъ Мусулмон бошқарувчилар эканлиги;‎

‎2.‎ Саудияда қонунларнинг шариатга мувофиқ эканлиги, қиролнинг ўзи чиқарган ‎қонунлар эмаслигини.‎

‎ Сулаймон Улвон эса бу таклифга “Бошимни кессанглар ҳам мен буларни ‎айтмайман” деб жавоб берган.‎

Шайх ёшлик пайтларидаёқ илмий давраларда буюк шуҳрат қозонди, охирги ‎йилларда эса халқаро миқёсда танилди. Хоссатан ҳадис илми соҳасидаги илми билан ‎машҳур олим ибн Ҳажар Асқалонийдан (1372-1448) кейин бугунги давримизгача яшаган ‎энг буюк ҳадис олими дея эътироф этилмоқда.‎

Шайх Саудия Арабистонининг Қосим вилояти маркази Бурайдада 1969-йилда ‎оиладаги 9 ўғилнинг 4-си бўлиб туғилди. Улвон кичик ёшларидан эътиборан диний ‎илмлар ола бошлади.‎

‎14 ёшида мамлакатдаги мактаб таълимни тарк қилди ва дин уламоларидан дарс ‎олди. Дарсларини интизомий шаклда дарс халқаларига қатнашиб давом эттирган Улвон, ‎ўша йиллардан бошлаб ҳифзи, закийлиги, тунушиш кенглиги билан атрофдагиларни ‎ҳайратга солди. Диний таълимининг илк йилларида Қуръони Карим билан бир қаторда ‎Кутуби Ситтани (6 ҳадис китоби: Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва ибн ‎Можжанинг саҳиҳ ҳадис тўпламлари) ҳадис матнлари ва санадлари билан ёд олди.‎

‎Кейинги йилларда “Кутуби Тисъа”ни (Тўққиз ҳадис китоби, “Кутуби Ситта”га ‎қўшимча Аҳмад ибн Ҳанбалнинг Муснади, Доримийнинг Сунани, Моликнинг ‎Муваттоси) ҳадис матнлари ва санадлари билан ёд олди. Бундай ҳадис ёд олиш сўнгги ‎асрларда хеч кўрилмаган эди. 1990-йиллар бошидан эътиборан олимлар уни ҳадис ‎илмида дунёнинг энг буюк олими деб атай бошлади. Улвон бундан ташқари диний ‎соҳада қомусий манба ўлароқ қабул қилинган кўп сонли диний асарларни ҳам ёд олди.‎

‎ Улвон ўша йилларда ўзига берилган диний саволларга берган жавобларида ‎ҳадисларнинг ҳаммасини бутун келиш йўллари, санадлари, машҳур ровийларнинг ҳадис ‎ҳақидаги фикрлари билан нақл қиларди. Бундан жуда кенг бир ҳофиза ва ёдлаш ‎қувватини ўзида мужассам қилган дунёда ягона олим эканлиги келиб чиқади.‎
‎ ‎
У жуда ёш пайтларида ўз туғилиб ўсган юрти Бурайдада жума кунларидан ташқари ‎ҳафтанинг ҳар кунида бомдод, пешин ва шом намозларидан сўнг дарс беришни ‎бошлаган. Шунингдек ўзи ҳам таълимини давом эттирган. Улвонга анча йиллардан ‎кейин ўша пайтларда бир кунда неча соат дарс билан машғул бўлардинг деб ‎сўрашганда “15 соат” деб жавоб берган.‎

‎1990-92-йиллар орасида ҳадис илми соҳасида янги даражадаги илмий фаолият учун ‎Мадинага борди. Бу ерда ҳадис олимлари билан кенг равишда илмий ишлар олиб ‎борди. Улвон 1992-йилда Мадинанинг энг буюк ҳадис олими ўлароқ қаъбул қилинган ‎Ҳаммод Ансорийдан (1924-1997) бутун илмий ишлари билан боғлиқ ижоза олди.‎

У 1992-йил 23 ёшида Мадинадан Бурайдага қайтди ва бу шаҳардаги олдин имомлик ‎қилган масжидини даъват ва академик изланишлар марказига айлантирди. ‎Бурайдаликлар Улвонни жуда яхши кўришарди. Йиллар сўнгра эса унинг довруғи ‎атрофдаги туманларда, кейинроқ эса бутун Арабистон бўйича, кейинчалик эса халқаро ‎майдонда тарқалди.‎

Бу даврда ундан дарс олган жуда кўп шогирдлари кейинчалик Арабистон ичкарисида ‎ва ташқарисада Оламий Жиҳод Ҳаракати сафларидан жой олдилар. 2013-йил декабр ‎ойида Вазиристонда инсонсиз учоқ ҳужумида шаҳид бўлган Холид Ҳусайнан ҳам ‎Улвоннинг дарсларига қатнашганлиги ва Улвоннинг Ҳусайнанга мафкуравий томондан ‎жуда катта таъсири бўлганлиги маълум.‎

‎ Қўлга киритган ютуқлари сабабли 1990-йилларнинг бошида илмий давраларда буюк ‎бир муҳаббат ва ҳурмат қозонган Улвон ҳақида Арабистоннинг бошқа бир олими ва ‎айни пайтда Улвоннинг устозларидан бири бўлган Ҳаммуд бин Уқла Шуайбий шундай ‎деган: ”Кўп сонли илм аҳли билан бирга бўлдим аммо мен ҳаётим бўйича Сулаймон ‎Улвон қадар кенг тушунчали, ҳифзли ва чуқур илм соҳиби бўлган бирор кимсани ‎кўрмадим”.‎

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин Улвон ҳақида ўзига келган ижобий ‎маълумотларга кўра 1995-йил бошларида телефон орқали унга боғланиб баъзи фиқҳий ‎масалаларни муҳокама қилиб, уни синаб кўради.‎

‎ Улвоннинг жавобларига ҳайрон қолган Усаймин, “Бурайдадаги 26 ёшли ёш олим” ‎афсонасини тасдиқлайди ва Улвон билан алоқасини кучайтиради. Бу вақтда Усаймин ‎ҳадис санадлари ва матнлари ҳақидаги ҳамма саволларида фақат Улвонга мурожаат ‎қилди ва унинг илмидан қониқиш ҳосил қилди.‎

‎1995-йилда Усаймин машҳур асари “Ал-қовлул-муфид ъала Китабут-Тавҳид” исмли ‎асарини Улвонга жўнатиб, ундан китобни синчиклаб тадқиқ этишни ва мулоҳазаларини ‎билдиришини сўрайди.‎

‎ Улвон Усайминга, китобни ёқтирганини, китобда 30 жойга ишора қилиб ‎мулоҳазаларини билдирганини, бу қисмларини ўзи белгилаган равишда ўзгартирса яна ‎ҳам фойдали бўлишини айтади. Усаймин Улвоннинг мулоҳазаларини ҳақли деб топади ‎ва китоб иккинчи нашрда Улвоннинг тадқиқи ва тузатишларидан ўтди шаклида ‎босилади.‎

‎1994-йилдан эътиборан Саудия режими ўлка ичидаги исломий мухолифатни ҳадаф ‎қилиб босқинлар уюштирди.‎

‎ Саудия режими 1996-йилдан эътиборан Шуайбий атрофига тўпланган ‎мусулмонларни “Шуайбий мадрасаси” дея номлади.‎

‎ Улвон ҳам бу мадрасага дохил эди. Шу сабабли Улвоннинг ҳам Саудия режими ‎томонидан ҳадаф олиниши ҳеч ким учун кутилмаган ҳол эмас. ‎

Манба: Facebook.com