Отга сакрайди бузовлар

Отга сакрайди бузовлар
59 views
17 October 2016 - 6:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Сел билан

Баланд тоғлар бошида,
Булут ўйнар селлар билан.
Қўч йигитда тўйдир-байрам
Ҳар иш келса эллар билан.

Тил билганлар гунг бўлибдир,
Олтин, кумуш занг бўлибдир,
Пашша қачон тенг бўлибдир,
Тенглашганда филлар билан.

Отга сакрайди бузовлар,
Сурувга бош бўлди говлар,
Танилар ҳассос бедовлар,
Эски, йиртиқ жуллар билан.

Ҳаром ишдан қочар пирлар –
Тулки сарқитидан шерлар,
Қустурмасдан қўймас дерлар,
Қуймоқ есанг қиллар билан.

Ҳақ бандаси Ҳаққа чопар,
Ёмон ўз феълиндан топар,
Махдумқули, айбин ёпар,
Амалсизлар тиллар билан.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди