Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Раҳбарлар иши мудом, лойқалаш, талон-тарож

Раҳбарлар иши мудом, лойқалаш, талон-тарож
26 Ekim 2016 - 7:00 'да юкланди ва 2452 марта ўқилди.

Бек Мурод

Йиллар азоби

Тўқсонинчи йиллар шеърияти

 

Дунё гўзал бинодир…

Дунё гўзал бинодир, одам унда бир ялов,

Рўзғор ташвиши олов, жонлар чипқон ичинда.

Кўз очирмас муаммо, турмуш бермайди, жилов,

Емирар нафс савдоси, умр ўпқон ичинда.

Охиратнинг қайғуси, ўйлантирмас муллони,

 “Бисмиллоҳ”ни билмас шоҳ, кўзлар Каъбатуллони,

Ўғил, қизин сотади, тужжор кўрса тиллони,

Дор тикилган ҳар бошда, дармон арқон ичинда.

Ҳаққа берилиб барҳам, нафсга бошланган марра,

Қув олади мукофот, тўғрисўз ейди дарра,

Замин Нуҳнинг кемаси, фасод ёнида зарра,

Риё кўлдек чайқалар, иймон тўфон ичинда.

Қутбин йўқотган кема, тескари чиқар қуёш,

Қиблани кўрсатгувчи, эси оғган бир фаррош,

Раҳбарлар иши мудом, лойқалаш, талон-тарож,

Эчки бўрини еган, мушук сичқон ичинда.

Қочган қутулмас, асло, қувлаганнинг дасти йўқ,

Зулм қилганнинг айби, хўрланганнинг қасди йўқ,

Бир диёрким, ҳушёри, фуқаронинг масти йўқ,

Бошлар осмонга етган, оёқ қопқон ичинда.

 

* * *

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube