Туркистонлик асирлар тақдири не кечганди?

Туркистонлик асирлар тақдири не кечганди?
73 views
26 October 2016 - 16:19

2000 йилларнинг бошида Би-би-си Ўзбек Хизмати “Туркистон легиони”нинг тузилишига 60 йил тўлиши муносабати билан бир китобга қўл урганди.

Китоб “Туркистон легиони: Тарихнинг ўқилмаган саҳифалари” деб номланган.

Би-би-си Марказий Осиё Хизмати раҳбари Ҳамид Исмоил изланишлар жараёнида Дюссельдорф шаҳрига сафар қилган ва “Туркистон легиони” асосчиларидан бири Вали Қаюмхоннинг аёли Ева Қаюмхон билан учрашган.

Ева Қаюмхон Би-би-сига қатор тарихий материаллар, суратлар ҳамда Вали Қаюмхон умрининг сўнггида берган интервюсини тақдим қилган.

Биз айни видеосуҳбатни қисмларга бўлиб сизга ҳавола қилмоқдамиз.

Манба: bbc.com/uzbek