Зулмат қўрғонига бошланган ҳужум

Зулмат қўрғонига бошланган ҳужум
337 views
29 October 2016 - 11:02

Эргаш Сулаймон

Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(30)

Ҳақиқат душманларининг мусулмонларга қарши амалга оширган жирканч жиноятлари, ёвуз кирдикорлари тарих саҳифаларида сақланиб турипди.

Нафақат, сақланиб турипди, ўн тўрт аср илгари қай аҳволда бўлган бўлса, зулм шу алфозда давом этиб келяпди, токим бу ҳолат Қиёмат кунига довур давом этишини ҳам биз яхши биламиз. Мустақиллик йилларидаги дину диёнатга, ҳур фикр ва инсоннинг азалида берилган эркинликларига тиш-тирноғи билан қарши курашган Каримов режими, фикримизнинг ёрқин мисолидир. Шаклу шамойил ва кураш усуллари бироз ўзгарган холос. Авваллари рақиб очиқ-аён душман қиёфасида исломга қарши курашган бўлса, энди у мусулмон қиёфасига кириб олиб, исломга ич-ичидан зарба беряпди. Бу ҳолат, майдонда тўп тепишаётган футболчилар ўйин айни авж палласига чиққанда, қўққисдан чироқ ўчиб қолган манзарани эслатади. Аммо ўйин давом этаверади, уни тўхтатишнинг ҳеч бир иложи йўқ. Майдонда ҳамма нарса, айқаш-уйқаш бўлиб қоришиб кетган, ким-кимнинг дорбозасига қараб тўп тепяпди, аҳамиятсиз, биров-бировни танимайди, томошабинлар натижадан эмас, вазият ўзгарганидан – эрмак топилганидан хурсанд… Аслида эса, ҳеч нарса ўзгармаган – ҳаммаси эски ҳаммом, эски тос.

Дину диёнат ва жаҳолат ўртасидаги баъзан ошкора, баъзан гизли кураш сўнгги кунгача давом этади…

Қадимда жоҳил ва золимлар ота-боболари сиғинган бутларни ва қотиб қолган ғояларни ҳимоя қилиб жангга кирган бўлсалар, бизнинг замонамизда жоҳил ва золимлар риё, мунофиқлик ҳийла-найрангларни мансаб ва шон-шуҳрат, мол-дунё орттириш учун ўртага келтирмоқдалар. Улар ошкора ва очиқ жанг қилишдан чўчийдилар, уларнинг қўлидан олчоқликлар зоҳир этишдан бошқа ҳеч бир иш келмайди.

Қадимда тараққиёт душманлари жоҳил эсаларда, уларнинг аксарияти мард ва қўрқмас бўлганлар. Адашиб бўлсада, улар ўзларининг шахсий кўз қарашларини, жоҳилликлари асоси бўлмиш, бутларни – бўлар-бўлмас сохта худоларни ҳимоя қилиш учун жонларини ҳам аямаганлар.

Бизнинг замонамиз калтабинлари ва золимлари мансаб учун, шон-шуҳрат ва мол-дунё учун буқаламин каби бир лаҳзада минг бир тусга кирадилар. Улар учун бут ҳам, сохта худолар ҳам уларнинг ўзлари. Солиштириш жоиз бўлса, уларнинг ёнида ўтмишда қолган золим ва бутпарастлар фаришталар кабидирлар. Чунки, улар адашиб бўлса ҳам, эътиқод учун, ота-боболари сиғинган сохта худоларнинг номини устивор этиш учун майдонга чиққан эдилар. Янглиш бўлса ҳам, улар ўзлари ҳақ деб ҳисоблаган ақидалар учун молу жонларидан воз кечган эдилар.

Бизникилар, кечагина коммунистларнинг товонини ялаб, тирикчилик қилган эдилар, кейин марҳум ва золим Каримовнинг тагига пахта қўйдилар, бугун…         

Ўтмишдаги ҳолат шуни кўрсатадики, ислом тарғиботи худди нишонга тегиб, куфру бидъат илдизига қақшатгич зарба бўлган. Бу зулмат қўрғонига ҳужум бўлиб, қамалда қолганлар майдонга чиқиб, то сўнгги томчи қонлари қолгунча жанг қилишга аҳд қилишган эди. Аммо ислом пайғамбари чекинмади. У нафрат-ғазаб, таъқиб-таъзйиқ бўронида қоядек устувор турди.

Бугун, бизнинг кунларимиздаги ислом тарғиботи ҳам ўтмишдаги каби нишоннинг қоқ пешонасини мўлжалга олиб турипди, куфру бидъат илдизига қақшатқич зарба бериш учун куч йиғяпти. Мақсад пайғамбар давридагидан зарра қадар ҳам ўзгармаган. Зулмат қўрғонига бошланган ҳужум Қиёмат кунигача давом этади. Муҳаммад умматлари ҳақ ва адолат учун, Аллоҳнинг номини устивор қилиш – жаҳолатга ва зулмга қарши зарба бериш учун, тараққиёт ва икки Олам саодати – маърифат, гўзал ахлоқ ва одоб учун то сўнгги томчи қонлари қолгунча жанг қиладилар. Улар Муҳаммад (с.а.в.) каби нафрат-ғазаб, таъқиб-таъзиқ бўронида сўнгги кунгача устивор турадилар.

Зеро, барчаси Аллоҳ розилигини қозониш учун зарур экан, мусулмонларнинг истиқболида бошқа йўлнинг ўзи йўқ. 

(давоми бор)

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi