Насрулло Саййид: Мирзиёевнинг қадами – уйимизда тинтувдан бошланди…

Насрулло Саййид: Мирзиёевнинг қадами – уйимизда тинтувдан бошланди…
106 views
05 November 2016 - 7:23

Мен Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда қурмоқчи бўлаётган “Янги Жамият” (бир гуруҳ ялтоқлар оғзидан кўпик оқизиб ҳали кўрмасдан мақтаётган жамият) ИАК режимидан ҳеч бўлмаганда адолатпарварлиги, дўст билан душманни аниқ фарқлай билишлиги, бироз очиқлиги, халқчиллиги билан фарқлироқ бўлишини жуда жуда истардим.

Аммо куни кеча мен 10 йил олдин чиқиб кетган Бухородаги уйимизда ўтказилган ТИНТУВдан асабларим роса қақшади.

10 йилдан бери болаларим миршабларга муттасил “тушинтириш хати” ёзиб беришарди, бу нарсага кўникиб ҳам кетишганди.

Чунки ҳаммасида бир маъно: “Дадам ҳали тирик, фалон адресда (Канадада), яхши кунлар келишини кутиб яшаяпти…”

Ш. Мирзиёевни қадами уйимизда ТИНТУВ дан бошланди, сира ишонгим келмайди….

Насрулло Саййид

Манба: facebook.com