Бу жон соғлиғинда хайр қозонгил

Бу жон соғлиғинда хайр қозонгил
35 views
06 November 2016 - 5:00

МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Топмассан

Неча ишни ақл билан жам этсанг,
Феълинг шошар бир кун ҳисоб топмассан.
Бу жон соғлиғинда хайр қозонгил,
Ер остига кирсанг, савоб топмассан.

Мунда не иш этсанг, анда гаровли,
Яхшилардан етган ҳар иш савобли,
Ҳар замон бир замон, эй одам ўғли,
Олимлар камайса, адаб топмас.

Йигирма ёшинда эрда йўқ ғами,
Эритар тоғ-тошни йигитлик дами,
Бир куни ўтади баҳор мавсуми,
Йиғлаб-йиғлаб, борсанг, жавоб топмассан.

Йигит бўлсанг, кезгин, яхши от билан,
Бедов миниб, сархуш, паризот билан,
Умрингни ўтиргил жамоат билан,
Масжидинг йиқилса, меҳроб топмассан.

Махдумқули, кўринг, нечук хуш ўлди,
Саҳар вақти эранларга дуч ўлди,
Бир коса май ичиб, жона нўш ўлди,
Ҳар кун коса тўлиқ, шароб топмассан.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди