Яна доимгидек фейсбук олами иккига ажради. Кун мавзуси: Абдулла Орипов.

Яна доимгидек фейсбук олами иккига ажради. Кун мавзуси: Абдулла Орипов.
52 views
06 November 2016 - 17:43

Икки томонни ҳам тушунса бўлади. Аввало этироф этиш керакки Буюк шоир, буюк истедод эгаси эди. Буни шоирни айблаётганлар ҳам тан олади. Орипов буюк шахс бўла олмади. Халқ бу инсондан кўп нарса кутганди. Халқ кутган нарсани бера олмади, халқ билан ёнма-ён тура олмади. Орипов ҳукумат ва унвонлар олдида турди. Ҳукумат унутганда эса халқдан ёрдам кутди, халқни айблади. Халқ ўз қаҳрамонларини унутмайди. Минбарларда туриб халқни унутганларни, халқ ҳам унутади. Эҳтимол, сиз Андижон воқеалари, 16-феврал воқеаларини эслай олмассиз, эҳтимол, эслагингиз келмас. аммо ўша воқеалардан жабр ва зулм кўрганлар ҳаммасини эслаб қолишган, ҳали унутишгани йўқ. Шоир оммага қарата халқни айблаганда – ўша ишлар ичида ноҳақ қамалганлар, ноҳақ отилганлар бор эди. Энди ўша ишларни ўз кўзлари билан кўрган мазлумларнинг яқинлари, таниш билишлари сизларга қўшилиб шоирни мақтамаслиги табиий ҳол. Чунки биз ЎЗБEКмиз.

Европада Месси, Роналду, Тайсон, Янни ва ҳоказоларнинг зўр футболчи, зўр боксчи, зўр бастакор эканлигини эътироф этишар. Унинг шахсий ҳаёти, шахсий ишлари қизиқтирмас. Лекин бизда аввало одамгарчилиги, халқпарварлигига қаралади. Буюк шоир, буюк истедод эгасини ҳар қанча улуғлаш мумкиндир. Айблаётганларда асос бор экан “оғзингни юм, бизга қўшилишиб қарсак чал” дея олмайсиз.

Воҳидов ҳам, Орипов ҳам, Каримов ҳам ўлди. Фиръавн ҳам, Абу жаҳл ҳам ўлган. Ундан кейингилар ҳам ўлади. Тирик маддоҳлару подшоҳлар ҳам ўлади. Улар учун ибрат бордир.

Уларнинг ўлими билан бир давр тугади. Энди янги даврга гувоҳ бўламиз. Биз тариҳий воқеалар гувоҳига айланяпмиз. Шоирни айблаётганларга ҳам шу гапки: шоир энг олий маҳкамаи куброга кетди. Робби билан ҳоли савол жавобга кетди. Энди унга на амали, на истедоди, на унвонлари ёрдам беради. Шундай экан амаллари билан роббиси олдида ҳоли қолдиринглар. Аллоҳ амалларини ўзига ҳамроҳ қилсин. Тавба қилган бўлса кечирсин.

P.S бу шахсий фикрларим. Истасангиз бемалол қўшилмаслигингиз мумкин.

Саййид Ислом

Манба: facebook.com