Ҳокимиятни ноқонуний қўлга киритган узурпаторга бўйсунмаслик энг аввало конституцияга ҳурматдир.

Ҳокимиятни ноқонуний қўлга киритган узурпаторга бўйсунмаслик энг аввало конституцияга ҳурматдир.
26 views
06 November 2016 - 21:49

Бугун Ўзбекистонда Шавкат Мирзиëев конституцияга зид тарзда мансабни узурпация қилганини яна бир бор эслатиб қўймоқчиман.

(Марҳум Валерия Новодворская “ўзбеклар инсон ҳуқуқлари декларациясини ҳар куни ўқисин” деганида нақадар ҳақли эди)

Жаноблар Ўзбекистонда конституция бекор қилинмади¸ БМТ декларацияси ҳам ўз кучида турибди.

Мирзиëевга ялтоқлансам бир нарсалик бўламан деган буқаламунлар энг камида ўз ҳуқуқий саводсизлиги учун уялмоғи керак.

Демократия ва секуляризм тимсоли бўлган Францияда 14 июль миллий байрамдир.

Бу байрам феълан “миллатнинг қўзғолон қилиш ҳуқуқини” шарафлайди.

Қўзғолон ҳуқуқи ( эзилганларнинг оëққа қалқиши¸ революция ҳуқуқи) сиëсий фалсафада ватандошларнинг қурол дохил барча воситалар билан ўз ҳуқуқ ва эркини узурпаторлардан ҳимоя қилиш ҳуқуқи дея малакаланади.

Бу ҳуқуқ инсонга туғилганидан ато қилинган табиий ҳақдир. Шу боис уни инкор қилиш -узурпацияни машрулаштириш демакдир.

Инсоният антик даврлардан ўз бошига келган тиранларни ўлдириб бу ҳуқуқни аста-секин қўлга киритгани маълум.

Бу ҳуқуқ илк бора 1776 йилда ëзма тарзда АҚШ конституцияси преамбуласидан ер олди.

Ҳужжатда “Абсолют деспотизмни ағдариш” ҳуқуқи кафолатланади.

1789 йилда қабул қилинган Франция инсон ҳуқуқ ва эркинликлари декларациясининг иккинчи моддаси “ватандошнинг қаршилик қилиш ҳуқуқини унинг табиий эрки” эканлигини таъкидлайди.

Бу декларациядаги қўзғолон ҳуқуқи 1793 йилга келиб яна тўлдирилади.
27 модда:
Кимки халққа тегишли бўлган суверенитетни ўзлаштирса эркин гражданлар тарафидан зудлик билан қатл қилинади.

33 модда:Қаршилик кўрсатиш эзилганларнинг тамал ҳақидир ва бу ҳақ инсоний эркинликка уйғундир.

Полша қироллигида ватандошларнинг “қаршилик кўрсатиш” ҳуқуқи (prawo oporu, ius resistendi) тамал ҳуқуқлар сирасидан эди.

Поляк ватандошлари бу ҳуқуқ асосида Казимир 1¸ Болеслав 2 каби қиролларни тахтдан ағдаришди.

Эслатиб қўяман бу ҳуқуқ ватандошларга “қуролли қаршилик кўрсатиш” ҳаққини кафолатлаган.

1948 йили БМТ қабул қилган Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси преамбуласида “Инсон сўнгги чора сифатида зулм ва истибдодга қарши исён қилиб бош кўтариш” ҳаққи эътироф қилнади.

Бу ҳақ Германия конституцисида ҳам кафолатланади.

ФРГ асосий қонунининг 20 моддасида Германиянинг демократик¸ социал ва федерал давлатчилигини “Бузишга унринган ҳар кимга қарши бутун немислар қаршилик кўрсатиш ҳуқуига эгадир” дейилади.

Франция конституциясининг 1958 йилги матни 1789 йилги декларацияда кўрсатилган “қўзғолон ҳуқуқини” ўз ичига олади.

Франция конституциясининг 1971 йилги матнида “ватандошларнинг узурпаторни ағдариш” ҳуқуқи асосий ва узил кесил тамал ҳақ ўлароқ кафолатланади.

Ўзбекистон конституциясида ҳам” Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи” экани айтилади.

Бу ҳужжатда “Конституцияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади” дейилган.

Шу кунларда Ўзбекистон конституциясининг 96 моддаси бузилиб мамлакат узурпатор қўлида эканлиги ватандошларга қаршилик қилиш ҳуқуқини беради.

Мана ҳужжат:

96-модда.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади.
(96-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-284-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 16-сон, 159-модда)

Шухрат Бобожон

Facebook.com ижтимоий тармоғидан олинди