Мирзиёев – супермен-ми?

Мирзиёев – супермен-ми?
42 views
07 November 2016 - 13:38
Ўзбекистонда “Виртуал қабулхона” варажаси тобора шиддатли тус олмоқда.
Одамларнинг бор дардини Мирзиёевга очиқча айта бошлагани, назаримда, ХАЛҚнинг кўп йиллардан буён СУПЕРМЕНни кутиб яшаганини кўрсатади.
Кимдир Москвада қурилишда бир итни боқиб олгани, унга меҳр қўйгани, аммо Ўзбекистон Ҳаво Йўллари итни Ўзбекистонга олиб кетишига изн бермаётганидан шикоят қилса, кимдир тракторига мотор сотиб олмоқчи экани аммо кредит ололмаётганидан нолийди…
Кимдир ташлаб кетган эрини қайтаришни сўраса, яна кимдир сигири туғмаётганидан шикоят қилади….
Натижалар ҳам кўз-кўз қилина бошланди:
Шавкат Миромонович, уйимиздаги лифтимиз ишлаб кетди, раҳмат сизга….
Шавкат Миромонович, уйимизда свет икки кундан буён ўчмаяпти, умрингиз узоқ бўлсин.
Шавкат Миромонович, банк қуёнхона қуришимга кредит берди, бор бўлинг!
Ҳозиргача юз минглаб аризалар виртуал қабулхонага юборилгани, жамиятда муаммолар нақадар кўплигини кўрсатади.
Аммо, виртуал қабулхонада бу муаммолар ечимини топишга вақт, сабр ва куч-қудрат яна қанчага етаркин?
Фермерга кредит беришдан олдин, билганингни эк, дейиш керакдир, балки?
Банк карточкасидан машина олишга изн бериш учун конвертацияни жорий қилиш керакдир?
Бизга СУПЕРМЕН керакми ёки туб ислоҳотлар?
Каримов яратган тузум яна қанча дош беради аризалар ечимини топишга?
Саволлар кўп…
Сирожиддин Ислом
Манба: Facebook.com