Ҳақиқат

Ҳақиқат
17 views
09 November 2016 - 10:54

ҲАҚИҚАТ

Эй, Халқим, ким эдинг,
Ким бўлдинг, бўлар эдинг,
Эркин, мағрур бир миллат,
Бўлмаса ичингда иллат.

Ўзлигингни тарк этдинг,
Кимлигингни унутдинг,
Ароқ ичиб, чўчқа еб,
Кофирларни ўртоқ деб.

Сотмасайдинг дўстингни,
Тутсанг эди кўксингни,
Қирққа бўлиб майиз еб,
Курашсайдинг номус деб.

Ёлғонлар босган юртни,
Алдаб мисол манқуртни,
Ёлғон қўшиқ куйлашар,
Фақат пулни ўйлашар.

Ўзин алдаб тўй билан,
Кейин мингта ўй билан,
Бурчакларга беркинса,
Пасткашлик авжга минса.

Қўйга ўхшаб жим турса,
Ҳақиқатдан юз бурса,
Юртни босса чиркинлар,
Ғамда қолса мискинлар.

Соғлом ҳаёт истаган,
Яхшиликка қистаган,
Кучга тўлган жон-тани,
Асил ўғлонлар қани?

Қўқоннинг эркаклари,
Жасурлик маслаклари,
Хоразмлик ботирлар,
Улар қайда ётирлар.

Яна қанча чидайсиз,
Ўзингизни алдайсиз,
Туринг, халқим уйғонинг,
Яна битта тўлғонинг.

Ҳаққингиз талаб қилинг,
Ҳаммангиз бир тан бўлинг,
Мард бўлинг бундан буён,
Бой ўлка Ўзбекистон.

Қора олтин, оқ олтин,
Яна чинакам олтин,
Ҳамма бойлик бор унда,
Унда нега хор бунда.

Қайда бўлса паст ишда,
Юртдан узилган ришта,
Оиласин боқолмас,
Исмин тўғри ёзолмас.

Ҳамма кулги қилади,
Аҳмоқ дея билади,
Бирдам бўлинг озгина,
Дўстлик қуринг созгина.

Хўрозча бўлолмайсиз,
Номус деб ўлолмайсиз,
Даъюслик русдан юққан,
Сизни асли ким туққан.

Кимга бўлса хўп дейсиз,
Кейин пушаймон ейсиз,
Фалон ким ҳезалаклар,
Азобда жон ҳалаклар.

Колхоздаги раис ким,
Министрлар аллаким,
Миниб олса мансабга,
Боқмай қўяр атрофга.

Бузуқ бўлмай, қайтанга,
Лаънат айтиб шайтонга,
Тикка туриб мардона,
Яша халқим туркона.

Қани ҳақиқий эркак,
Ёки ҳамма ҳезалак,
Пулга сотасиз орни,
Ҳалок қилиб диндорни.

Бир миллиард ошиқ хитой,
Бой билан бирга гадой,
Ўтириб чой ичишар,
Бир-бирини қўллашар.

Қай юртга борса ўсар,
Унинг йўлин ким тўсар,
Қарзга ботса биттаси,
Хўрламайди мингтаси.

Икки ўзбек бир бўлмас,
Ҳасатдан кўнгли тўлмас,
Самимий бўлолмайди,
Билганидан қолмайди.

Қўлига китоб олиб,
Қоғозга разм солиб,
Қунт қилиб ўқимайди,
Билиб бизга айтмайди.

Сўзини маъқул қилиб,
Ўзини мақбул билиб,
Билганларни хор этар,
Қай бир мақсадга етар.

Шу ҳолатда агарда,
Кетаверсак, зарарда,
Эй, менинг жўшқин халқим,
Энди турарсан балким.

Кимдир халқни ўйласа,
Бироз ҳақни сўйласа,
Югурдак бўлманг энди,
Қондошиз сотманг энди.

Онам, опам, синглим,
Хотиним, қизим – орим,
Ҳаммангиз омонат бизга,
Жон фидо бўлсин сизга,

Ўрисга эгилмайман,
Кайфга берилмайман,
Ҳавасим бор чеченга,
Ишламайман текинга.

Чин муслим бўлса кимса,
Мисол саҳоба Ҳамза,
Дўст бўлардим умрбод,
Ўқирдим бирга бомдод.

Мен шундай бир эркин,
Қалбимда ғурурим жўшқин,
Ўз эрким, ҳоҳишим билан,
Аллоҳ йўлин тутганман.

Мардликни шиор қилиб,
Ҳурликни ихтиёр қилиб,
Юраклар нурга тўлсин,
Тик туриб ўлганим бўлсин.

 

Иброҳим Маҳмуд