АҚШ сайловларида Республикачи номзод Доналд Трамп демократ Ҳиллари Клинтон устидан ғалаба қозонган.
Шундай қилиб Трамп АҚШнинг 45-Президенти этиб сайланган.
Ҳиллари Клинтон хоним Трампга сим қоқиб, уни ғалаба билан табриклаган.
8 ноябрдаги овоз бериш натижалари эълон қилиниб, Доналд Трампнинг ғалаба қозонгани эълон қилинар экан, Республикачи номзод ўзининг сайловолди штабида маъруза қилган.
Ўз нутқида Доналд Трамп Америка халқини бирлашишга чақирган.
“Мен ҳар бир америкаликнинг президенти бўламан”, деб айтган Доналд Трамп.
Манба: bbc.com/uzbek