Сўнгги сўз ҳали айтилганича йўқ

Сўнгги сўз ҳали айтилганича йўқ
41 views
11 November 2016 - 1:15

Ўзбекистоннинг янги тарихидаги мухолиф харакатининг асосчиси, сургундаги шоир Муҳаммад Солиҳнинг миллатга қилган сўнгги мурожаати Ўзбекистоннинг фуқаролик жамиятини жунбушга келтирди.

6 ноябр куни эълон қилинган мурожаат матни Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг расмий сайтида “Энди бироз ёмон бўлайлик!” сарлавҳаси остида жойлаштирилган.

Мурожаатда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96-моддасини бузиб, Президентлик лавозимини ишғол этиш факти таъкидланади. Шунингдек, бу ишғол Каримов ўлимидан сўнг Самарқандда махсус ташриф билан келган Россия Президенти Путиннинг шахсан ташаббуси билан амалга оширилгани айтилган. Гўё Путин Каримов қабрига гулчамбар қўйиш мақсадида келган. Аслида, бутун дунёда яккаланаётган Путин Муҳаммад Солиҳнинг мажозий ифодасига кўра, “бир ўлка Мустақиллиги мозорига гулчамбар қўйиш” учун келган.

Бу нуқтада, яъни Ўзбекистон ва Ўрта Осиё минтақасида юзага келаётган вазият борасида Оқсоқолнинг безовталигига эътибор қилмаслигимиз мумкин эмас.

Яқин йилларда аҳолининг ўз ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан норозилигини билдириб чиқиши муқаррар. Норозиликлар мавжуд ҳолат ўзгармай қолинган вазиятда ҳам, турмуш савиясининг тушишига олиб келувчи ислоҳотлар амалга оширилса ҳам, барибир бўлади.

Бу ерда ҳукуматни ишғол қилишда “ташқи кучлар”нинг иштироки фактори ҳам юзага чиқмоқда.

Булар ҳаммаси оммавий итоатсизлик учун тамал яратаолади.

Шундай ҳам Ўзбекистон жамиятининг осойишталиги остига “секинлаштирилган мина” қўйилган. Айни пайтда, муваққат президентнинг “бегона” ва “ғайримиллий” келиб чиқиши ҳақида медиа воситаларида маълумотлар чиқаяпти. Муҳтамал норозиликларнинг қайси йўналишда кетишини тахмин қилиш кийин эмас.

Муҳаммад Солиҳ ёзган Ўзбекистон ҳудудидаги Россия ҳарбийлари ҳақидаги маълумот безовталикни яна-да кучайтиради, алабатта, маълумотнинг тамоман ҳаққоний эканлигини кафолатлаш қийин.

Бугун Шавкат Мирзиёев учун халоскор, ислоҳотчи, минтақавий тинчлик ўрнатувчи сифатида Ўзбекистон ва бутун минтақа тарихига кириш имкони пайдо бўлди.

У бу имкониятдан фойдалана оладими?  Жамиятдаги тубдан ўзгариш юкини ўз елкасига олишни истайдими?

Агар у буни исботлашнинг ягона шарти саналган сиёсий ва диний маҳбусларни дарҳол озод этса эди, юқоридаги айтилганлардан умид қилса бўларди.

Аммо муваққат президент вазифасини бажарувчи, қўлида реал, мутлақ ҳокимият бўла туриб, буни амалга оширишга шошилмаяпти.

Қолаверса, қамоқда 23 йилдан ортиқ ўтирган ўзбек “Манделаси”, парламентнинг собиқ спикер ўринбосари Самандар Қўқонов муддатига яқинда 3 йилу 5 кун қўшиб берилди.

Ҳурматли Оқсоқол мана шу фактга бизнинг эътиборимизни қаратаяпти.

Бу ерда тушунарсиз булган нима?

Буни рад қилиш мумкинми?

Унга қуролли кураш эҳтимолини истисно этмагани учун унга қарши ҳужумлар ва кўраолмаслик инсонни ҳайратлантиради.

Кечирасиз, аммо ҳукумат ўз фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини қурол билан бостиришдан воз кечишга тайёрми?

Аввало ҳукумат мухолифларга нисбатан зўравонлик қўлланишига тақиқни эълон қилсин ва шундан кейин унинг вакиллари боши узра адолатли қасос қиличи осилиб турмайди.

Албатта, ҳуррият Оқсоқолининг барча фикрларига ҳамфикр бўлиш мумкин эмас. Унинг тактик характердаги хатоликлар бор. Хусусан, унинг мусулмонлик ва турк фактори билан чекланиши менга истиқболсиз кўринади.

Тожик ва рус тилида гапирувчи ўзбеклар, тожиклар, руслар, қозоқлар, украинлар, қирғизлар, арманлар, яҳудийлар, қрим тоторлари, тоторлар, корейслар, немислар ва Ўзбекистон, ҳамда қўшни мамлакатларнинг қолган бошқа миллатлари Оқсоқолни қўллаб қувватлашади, агар унинг Эркинлик ва Тенглик идеаллари этноэксклюзив характерга эга эмаслигини ҳис этсалар. Чунки фақат мусулмонлар эмас,насронийлар, яҳудийлар, буддистлар, атеистлар ва бошқалар ҳам Адолат истайдилар.

Ва мухолифат тарафдорлари қанчалик кўп бўлсалар, қуролли тўқнашув эҳтимоли шунчалик кам бўлади. Инсоният тарихи кўрсатадики, бир ҳовуч жасурлар (ёки авантюристлар) кенг ижтимоий асос бўлмаган ҳолатларда, қуролли акцияларга қўл уришади, бу билан гўёки бўшлиқни шовқинли “товуш эффектлари” билан тўлдирмоқчи бўлишади.

Намойишларнинг оммавий характерида эса кўчага чиқиш етарли бўлади, саф тортиб,бир-бировининг қўлларни ушлаган ҳолда, ҳар ким ўз “инига” тарқаб кетмаслик шарти билан. Ўқ очилмаса, ҳужум қилинмаса бас!

Мен ҳеч қачон Муҳаммад Солиҳ томонидан бошқарилган ташкилотлар таркибида бўлиш шарафига эга бўлмаганман. Мен “Бирлик”ка Солиҳ ташкилотдан чиққанидан сўнг келдим.

Шунга қарамасдан, Ўзбекистоннинг биринчи демократининг ҳалол номи қораланишга лойиқ эмас деб ҳисоблайман. Эркин бўрилар йўлбошчисининг машаққатли вазиятига суюниб,байрам қилган шоқолларга ўхшашнинг кераги йўқ.

Лидер ўзининг сўнгги сўзини ҳали айтгани йўқ ва унинг энг яхши ови ҳали олдинда.

Qanat Odil

Манба: Facebook.com

Русчадан ЎХҲ таҳририяти таржимаси