Хаёл билан битта кемада

Хаёл билан битта кемада
22 views
13 November 2016 - 5:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(15)

Акс ҳолда

Яхшиямки, шифт бор, акс ҳолда,
Кўзга яқин келмасди уйқу.
Хаёл билан битта кемада,
Самовотда кезар эди у.

Ҳушёрликдан чарчарди, идрок,
Бузуларди кўнгил миллари.
Ғафлат ичра умримиз уйғоқ,
Эговларди, азоб дилларни.

* * *

Сен учавер

Ҳайкаллардан кўра ҳиссизроқ,
Одамлар бор дунёда, басир.
Бегонадир, дард билан титроқ,
Улар, қулдек ўзига аср.

Тошлар гуллаб қолар ҳар замон,
Товуш чиқар тўнкадан гоҳо.
Улар, адашмайди ҳеч қачон,
Қотаверар, кундан-кун борҳо.

* * *

(давоми бор)