Таъзим қилинг, таъзимкорлар!

Таъзим қилинг, таъзимкорлар!
20 views
14 November 2016 - 15:39

Хаёлга келган гап…

Биз ўта таъзимкор одамлармиз…

Таъзим, кўришиш, омонлашиш, саломлашиш – икки одам учрашганда бир – бирига ҳурматини, эътиборини билдириш усуллари…

Бу усул турли ҳалқларда – турли кўринишларда амалга оширилишини биламиз…

Бутун дунё ҳалқларига хос ҳусусият…

Бизда ҳам…

Фақат бизда бу урф турли одамлар учун турли ҳилларда амалга оширилар экан…

Тенгдошлар учрашганда – бошқача…

Ёшлар кексалар билан учрашганда – яна фарқлироқ…

Ундан ташқари яна бир йўли бор:

Мен ҳозир ана шу алоҳида ҳурмат билдириш йўли ҳақида бирнеча сўз айтгим келди…

Таъзим қилиш.

Сиз ҳурмат қилган одамни кўрганингизда, енгилгина бош ирғаб, қўлингизни кўксингизга қўйиб, ҳиёл эгилиб, ҳурмат билдирасиз…

Бунинг ҳеч ёмон жойи йўқ…

Лекин баъзан ҳаддан ошириб юборишимиз ҳам бор…

Бу одат ҳам, ўйлаб кўрсак, анчагина чуқур, тарихий илдизларга эга…

Айниқса, амирликлар даврларида…

Тиз чўкиш, шу тиз чўккан ҳолда эмаклаб бориб, тўрида ўтирган амирнинг аввал оёғини, кейин, амир марҳамат кўрсатиб, қўлини узатса, қўлини ўпиш – одатлари бўлган.

Мусулмончиликда, Қуръони Каримда бундай қилиш талабларини ҳеч ерда учратмадим…

Насронийлар черковларида қўл ўпиш борлигини кўрганман…

Лекин насроний давлатлар ҳукмдорларининг қўлларини ўпиш одат бўлмаган…

Ўзимизда ҳам бу урф қадимдан бор эди дейишга асос йўқ.

Тарихий ҳужжатларда, китобларда ҳам учрамайди…

Амир Темур, Ҳазрат Бобур даврларида ҳам…

Демак, ундан олдин ҳам бўлмаган.

Тиз чўкиш, қўл ва оёқ ўпиш, ҳукмдор олдида белини букиб. ер ўпиб. судралиб бориш, асосан, хитойлар ва японларда одат бўлгани ҳақида кўп маълумотлар топиб ўқиш мумкин…

Бизга ҳам шу икки ҳалқдан ўтганмикин?

Лекин ҳозир эмас…

Ҳозир улар ҳам бу каби, киши ориятини ерга урадиган одатлардан воз кечишган…

Ҳукмдор қошида икки букилиб ёки эмаклаб бориб оёқ ва қўлини ўпиш – киши ориятини букиши, хўрлаши мумкинлигини билиб олишган.

Зеро, орияти синган, букилган одам душманларига қарши жангга ҳам, курашга ҳам ярамайди…

Эркакнинг ғурури синмасин…

Бизда ҳам энди ер ўпиш, оёқ ўпиш каби иллатларга барҳам берилган.

Лекин…

Бу шаклда ўз – ўзини хўрлаш, ихтиёрий равишда қуллуқ ва қуллик изҳор қилишнинг бошқача турлари сақланиб қолган…

Совет даврларида дўстим Салоҳиддин Муҳиддиновнинг “Волгага салом” ҳажвиясини ўқигандим…

Ҳикоя қаҳрамонининг йўлда ўтиб кетаётган “Волга” машинасига кўзи тушса, ўша томонга қараб, таъзим қилабериш одати бўлади…

“Нега ундай қиласан?” деган саволга у “ҳурматлари бор…” деб жавоб берар экан…

Зеро, у пайтларда, асосан катта амалдорлар ёки катта бойларгина “Волга”да юришгани маълум…

Бунга ўҳшаш ҳодисаларни кейинроқ ўзим, ҳаётда ҳам кўп учратдим.

Феълимизда бор нарса…

Яқинда қўлимга ўзим ҳурмат қиладиган, марҳум ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” китоби қўлимга тушиб қолди.

Шахсан яхши танишлиги бор ва яқин муносабатларимиз ҳам йўқ бўлмаган яқинларимдан бири, дўстим эди…

Вилоятларда ҳам кўп марта китобхонлар билан учрашувларда бирга бўлганмиз.

Китобни мириқиб ўқийтуриб, бир кичкина ҳикоячага кўзим тушди…

Ҳикоянинг, агар ҳикоя дейиш мумкин бўлса, қисқа мазмуни шундай:

Подшоҳ қирқ йигити билан овга чиқади. Бир жар ёқасига келиб турганида, қўлидаги дастрўмоли учиб, жарга тушиб кетади…Садоқатли қирқ йигити, ўз садоқатларини кўрсатиш учун дастрўмол орқасидан кетма – кет жарга ўзларини ташлайдилар…Ва ҳалок бўладилар!

Ёзувчи бу ҳолатдан шундай ҳулосага келади: “Ўз ҳукмдорига шу қадар садоқатли йигитлари бор ҳалқ ўлмайди…”

Мени “ўлиб кетган одам орқасидан ёмон гапириш”да айблашдан олдин ўйлаб кўринг…

Агар қирқ йигитни ҳалқ тимсоли ўрнида кўрадиган бўлсак, у ҳалқ битта дастрўмол дастидан ўлиб кетдику!

Ўша “одил” подшоҳ ҳам “Ҳой, тўхтанглар, битта дастрўмол учун ўзингларни ҳалок қилманглар!” демади!

“Кўп нарса зиёлиларимизга боғлиқ” деган гапга мен ҳам қўшилгим келади. Аммо…

Шунга ўҳшаш ҳолатларни бугунги, мамлакатимиз ҳаётида рўй бериб турган воқеаларда ҳам кузатишимиз мумкин.

Таъзимкорликнинг, маънисиз, мантиқсиз харакатлар, “доно”лиги битта дастрўмолга тенг янги подшоҳга кўр – кўрона таъзимларнинг боши – оҳири йўқ!

Бу “подшоҳ”ларнинг эскиси нималар қилиб берди, янгиси нима қилиб берди?!

“Қабулхона” очиб қўйгани ҳақида афсоналар, мадҳиялар ўқиша бошлашди…

Лекин кимгадир ўтин – чўп олиб берибди, кимгадир машина олиб берибди…ва шунга ўҳшаш гаплар!

Ўн минглаб мутлоқ бегуноҳ маҳбусларнинг қамоқларда, турли лагерларда жаҳаннам азобида ётганлари билан ҳечкимнинг иши йўқ…

Пахта монополияси масаласи, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий масалалар бўйича бир арзигулик ўзгариш кўринмайди…

Қуруқ ваъдалар…

Ўйлаб кўринг, ахир бу “инсон”, ҳозирдан ҳайкал қўябошлаганингиз “одам” – аввалги “дода”ларинг қилган барча жиноятларга шерик бўлмаганми?

Қандай инкор қиласиз?

Қолаверса, ҳозир бераётган ваъдаларининг бир вақтлар ИАК берган ваъдалардан қандай фарқи бор?

Тўғрисини айтиш керак. Ваъдабозликда ҳам ИАК бунисидан кўра устунроқ эди…

Ваъда бериб туриб, мамлакат иқтисодини жар ёқасига олиб келди…энди буниси фақат жарга итариб юборса – бас!

Қанчалар бегуноҳ қонлар тўкилди!

Ҳаммасини айтиб, санаб бўлмайдиган даражада ёвузлик намуналари!

Таъзим қилинг, таъзимкорлар!

Ёдгор Обид

Манба: facebook.com