Туркия президенти Эрдўғон 17 ноябр куни Ўзбекистонга боради

Туркия президенти Эрдўғон 17 ноябр куни Ўзбекистонга боради
80 views
15 November 2016 - 16:53

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Туркия президенти Режаб Тойип Эрдўғон 17 ноябрь куни Ўзбекистонга сафар қилади.

Туркияда чиқадиган “Ҳуррият” газетаси хабарига кўра, жаноб Эрдўғон Покистонга сафаридан Туркияга қайтишда Ўзбекистонда тўхтаб ўтишни режалаган.

Туркия раҳбари Тошкентда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашади.

Эрдўғон, шунингдек, Ўзбекистонга сафари давомида Самарқандни ҳам зиёрат қилади.

Бу Туркия раҳбарининг Ўзбекистонга президент Ислом Каримов оламдан ўтганидан буёнги илк ташрифи бўлади.

ЎХҲ хабарлар бўлими