Мирзиёев “Путиннинг одами”ми?

Мирзиёев “Путиннинг одами”ми?
23 views
15 November 2016 - 19:16

Би-би-си аввалроқ мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг анжуманида қатнашиш учун Истанбулга сафар қилган россиялик таниқли журналист Ўрхон Жамол билан суҳбатлашган.

Ўзбекистон ҳукуматига яқин сиёсатшунос Рафик Сайфуллин Америка Қўшма Штатларининг Оврўпода янги ракетадан мудофаа тизими яратиш режаларини танқид қилиб чиққан. 

Ўзметроном нашри АҚШдаги президент сайловлари арафасида чоп этган мақолада муаллиф Қўшма Штатларни стратегик тинчликка путур етказишда айблайди. 

Марҳум Президент Ислом Каримовнинг маслаҳатчиси бўлган жаноб Сайфуллиннинг айтишича, ҳозирда янги президентни сайлашга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон, ҳадемай ўз танловини қилиши керак бўлади. 

Ва мақоланинг умумий оҳангидан англашилишича, ушбу танлов Вашингтон фойдасига бўлмайди. 

Россия матбуоти Ўзбекистонннинг вақтинча Президенти Шавкат Мирзиёевни “Россиянинг одами” деб ҳисоблайди. 

Рус матбуоти ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ўзининг қариндошлик алоқалари орқали Мирзиёев ва Ўзбекистоннинг янги раҳбариятига таъсир ўтказаётгани ҳақида ёзган. 

Хўш, Мирзиёев ҳақиқатан ҳам “Путиннинг одами”ми?

Манба: youtube.com