Юракни ишқ ватан қилди

Юракни ишқ ватан қилди
48 views
16 November 2016 - 5:00

Бек Мурод

Йиллар азоби

Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Ватан қайда?

Юракни ишқ ватан қилди, менга энди, ватан қайда?
Ўзни излаб чўллар кезсам, ўлсам тобут, кафан қайда?
Эрк йўлида ошиқда ор, номус бўлмас, шикан қайда?
Дунё ўзи ҳибсхона, зиндонлар йўқ, кишан қайда?

Қўлда қадаҳ, ишқ шароби, муддат лабларга етмайди,
Зангин ҳикоятлар сози, ҳарчанд қалбларга етмайди,
Кўрар кўзларнинг зиёси, кўру шабларга етмайди,
Юз яшаган шайхлар ҳамон, ният, матлабга етмайди.

Юракни ишқ ватан қилди, Мурод сенга ватан қайда?

* * *

(давоми бор)